Туркияликларнинг Истамбулдаги терактга изоҳи: биз жарликка қулаяпмиз

© Sputnik / Сергей Гунеев / Медиабанкка ўтишТуркия президенти Тойиб Эрдўғон.
Туркия президенти Тойиб Эрдўғон. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Истамбулда камикадзе-террорчи томонидан содир этилган теракт оқибатида, 10 киши ҳалок бўлди, яна 15 киши жароҳатланди. Туркиялик Twitter фойдаланувчилари рўй берган воқеа хусусида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирар экан, юз берган теракт тобора кучайиб бораётган алғов-далғовликлардан нишона, дея таъкидлашмоқда.

ТОШКЕНТ, 14 янв  — Sputnik.  12 январ куни Истамбулда рўй берган портлаш ўн кишининг ҳаётдан олиб кетди. Юз берган теракт туркиялик ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари орасида катта шов-шувларни келтириб чиқарди. Одамлар мамлакат хавфсизлик хизмати ходимларининг самарасиз фаолиятидан тортиб,маълум сабабларга кўра, портлаш ҳақида ёзмасликка қарор қилган турк оммавий ахборот воситаларига нисбатан ўз ғазабдалигини яшириб ўтирмадилар.

Қуйида ижтимоий тармоқлардаги бир қатор изоҳларни келтириб ўтамиз.

 "Истамбулдаги портлаш… Фикримча, ташқи кучлар томонидан Туркиянинг туризм соҳасига зарба бериш мақсадида амалга оширилган қабиҳлик… Умид қиламанки, уларнинг бу ёвуз режаси амалга ошмайди…", — деб ёзган ўз Twitterида Анқара мэри Иброҳим Мелих Гёкчек.

ОАВ: Туркия разведка хизмати Истамбулдаги портлаш олдидан теракт ҳақида икки бор огоҳлантирган

Аммо ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари мэрнинг изоҳига “ноўрин қўлланилган беҳаёлик” дея баҳо бердилар.

"Қанча одам ҳалок бўлди, сиз эса пул ҳақида гапирасиз… Инсофингиз борми ўзи…", — дейди мэрнинг изоҳига жавобан PROMETHEUS‏@serkanacar007 ники остидаги фойдаланувчи.

"Туркияга қарши амалга оширилган хоинона ҳужумни кескин қоралайман", — деб ёзади Туркия собиқ президенти Абдулла Гюл.

"Қоралайсиз? 35 йил ичида Туркия катта ёнғинга айланди. Нима учун сиз бегуноҳ одамларнинг ҳаётини сақлаб қололмадингиз?" —дейди Абдулла Гюлга жавобан SOMA UNUTULMAZ‏@izmircandiir.

"Айтишларича, портлашда немис сайёҳлари ҳалок бўлган", — деб ёзади ünsal yeşilyurt‏@Unsal61.

"Нима учун сайёҳлар жойлашган туманларда хавфсизлик чоралари кучайтирилмайди? Аллоҳ, Туркияни ўз паноҳингда асра", — дейди ‏@DirtiestSprite.

Туркиядаги барча нашрларда рўй берган теракт тафсилотлари деярли ёритилмаганлиги, фойдаланувчиларнинг қаҳр-ғазабини қўзғади.

"Туркия телевидениеси жим турган бир пайтда, жаҳон ОАВлари Истамбулдан туриб тўғридан-тўғри эфирга чиқдилар".

"Истамбул марказида портлаш юз берди. Show TVда эса таом тайёрлаш ҳақида кўрсатув бериб борилди, ATVда – Мюге Анли (Müge Anlı, ўз қариндошларини топишни истаган одамлар ҳақидаги кўрсатув бошловчиси – таҳр.) кўрсатуви намойиш этилди, TV8да эса – танишув ток-шоуси бериб борилди. Ақл бовар қилмайди".

"Таъқиқлашди-ку (Туркия раҳбарлари Истамбулдаги портлаш ҳақида маълумотлар берилишини таъқиқлаган эдилар, таҳр.)… Ҳаммаси чалкаш-чулкаш…"

Истамбул кўриниши - Sputnik Ўзбекистон
Истамбул марказидаги портлашда 10 киши қурбон бўлди 15 киши яраланди

"Ҳа, Туркияда “таъқиқ” “тез ёрдам”дан тезроқ ишлайди".

"Биз шиддат билан жарлик сари ҳаракатланаётган поезддамиз. Поездни бошқараётганлар, йўналишни ўзгартириш ўрнига, жарликка қараб кетаётганимиз ҳақида айтмоқчи бўлганларнинг оғзини ёпишга ҳаракат қиляпти…", — деб ёзади турк шоири ва ёзувчиси Аҳмад Умид.

Сешанба куни Истамбулнинг Султонаҳмад тумани марказий майдонида кучли портлаш рўй берди. Ҳодиса юз берган вақтда майдонда бир гуруҳ сайёҳлар бўлишган. Ҳукумат маълумотларига кўра, ўн киши нобуд бўлган. Туркия Бош вазири Аҳмад Довутўғли терактни амалга оширган камикадзе-террорчи “Ислом давлати” террорчилик уюшмаси аъзоси бўлганини маълум қилди.

 

Янгиликлар лентаси
0