ТОШКЕНТ, 13 янв — Sputnik.Туркия Миллий Разведка ташкилоти(MIT) Истамбул марказида портлаш рўй бергунига қадар икки бор: 17 декабрда ва 4 январда барча полиция бўлинмалари ва мамлакат хавфсизлик хизматларини чет эл дипломатларига, шунингдек, Истамбул ва Анқарадаги чет эл сайёҳларига қарши террорчилик актлари амалга оширилиши мумкинлиги, шунга тайёргарлик кўрилаётгани ҳақида огоҳлантирган, РИА Новости, Hurriyet нашри асосида.
Сешанба куни эрталаб Истамбулдаги Султонаҳмад майдонида кучли портлаш рўй берди. Расмий маълумотларга кўра, портлаш натижасида 10 киши ҳалок бўлган, 15 киши тан жароҳати олган. Қурбонларнинг биттаси – Перу, қолган саккиз нафари – Германия фуқаролари бўлишган. Туркия президенти Тойиб Эрдўғон таъкидига кўра, портлаш суриялик камикадзе-террорчи томонидан амалга оширилган. Туркия Бош вазири Аҳмад Довутўғли эса террорчи “Ислом Давлати” террорчилик уюшмасининг аъзоси бўлганини маълум қилди.
Туркия разведкаси маълумотларига кўра, "Ислом“Давлати”га қарши тузилган коалицияда иштирок этаётган давлатлар фуқаролари террорчилик ҳужуми нишонига айланган.
Германия, Нидерландия ва Франция дипломатлари шу кунларда Туркия разведка хизмати томонидан яқин келажакда содир этилиши мумкин бўлган янги терактлар ҳақида огоҳлантириш олган. Разведка ходимлари дипломатларга 13 нафар камикадзе-террорчининг исмини ошкор қилишган.
Шу кунларда Туркияда чет элликларга қарши ҳужумлар уюштирмоқчи бўлган тўққиз нафар аёл ва ўн нафар эркак қидирилмоқда. Уларнинг аксарияти Сурия фуқароси эканлиги маълум.