ТОШКЕНТ, 13 янв — Sputnik. Покистоннинг Белужистон вилояти, Кветта шаҳрида, аҳолини полиомелитга қарши вакцинация қилиш маркази яқинида содир бўлди. Камида 15 киши қурбон бўлди, деб хабар бермоқда РИА Новости Франс Пресс хабарига асосан.
Маҳаллий ОАВлар хабар беришига кўра, портловчи мослама полиомелит касалидан даволаш маркази яқинида аҳолини вакцинация қилиш вақтида ишга туширилган. Портлатишдан мақсад полиция ходимлари бўлиши мумкин.
“15 киши қурбон бўлди, улардан 12 киши полиция ходимлари, яраланганлар сони йн кишини ташкил қилди, улар орасида ҳам ҳуқуқни сақлаш ходимлари бор”, — деди ахборот агентлигига маҳалллий полиция вакили.
Воқеа тафсилотлари аниқланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Покистоннинг Кветта шаҳри Афғонистон чегарасига яқин шаҳарлардан бири бўлиб, халқ орасида у толибон жангариларининг "дам олиш маскани" деб ном олган. Бир неча ой олдин айнан Кветтада толибон раҳбари мулла Ахтар Мансур ўлдирилган эди.