Эрдўғон: Россия туркоманларга ҳужум қилиш мақсадида, Сурияда митти давлат тузяпти

© AP Photo / Francois MoriТуркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон.
Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Туркия президенти Анқарада бўлиб ўтган турк элчилари билан учрашувда Россия Сурияда митти давлат тузишни режалаштиргани ҳақида маълум қилди. Эрдўғоннинг сўзларига қараганда, ушбу давлат Сурия шимолидаги провинцияларда яшовчи ўғуз туркларига ҳужум уюштириш мақсадида барпо қилинмоқда.

ТОШКЕНТ, 13 янв — Sputnik. Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон “Россия ўғуз туркларига ҳужум уюштириш учун Сурия шимолида митти давлат тузишга замин ҳозирламоқда”, — дея таъкидлади, РИА Новости, Reuters хабари асосида.

Агентлик таъкидига кўра, Эрдўғон ўз чиқишида, Эрон ҳақида ҳам салбий фикрлар билдирган. “Теҳрон Сурия, Ироқ ва Яман сингари давлатларда ўз таъсирини кучайтираётганидан мақсад, у бумамлакатларда можароларни келтириб чиқармоқчи бўляпти”, — таъкидлади Туркия президенти.

Россия Президенти Владимир Путин. - Sputnik Ўзбекистон
Путин: “Су-24” можаросида Анқара пасткашларча йўл тутди

Ўтган йилнинг 24 ноябрида турк қирувчи самолёти Россиянинг Су-24 бомбардимончи самолётини Сурия осмонида уриб туширганидан сўнг, икки мамлакат муносабатларида “музлик даври” бошланган эди. Ушбу ҳодисадан сўнг Россия Туркияга қарши бир қанча иқтисодий чоралар қўллади.

Эслатиб ўтамиз, Россия 2015 йилнинг 30 сентябридан бошлаб Президент Башар Асад расмий талабига биноан Суриядаги “Ислом Давлати”ва “Жабҳат ан-Нусра” террорчилик уюшмалари объектлари бўйлаб авиазарбалар бера бошлаган.

Ўтган давр мобайнида Россия Ҳарбий-космик кучлари Каспий флоти кемалари иштирокида юзлаб жангарилар ва минглаб террорчилар объектларини йўқ қилишга муваффақ бўлди.

 

Янгиликлар лентаси
0