Сенатор: “ИД” жангарисининг ўз онасини қатл қилиши - мудҳиш жирканчлик

Oбуна бўлиш
Мана шу биргина ҳолат “Ислом Давлати”нинг бутун борлиғини яққол акс эттиради, у амалга оширган жирканчликлар бу қатл олдида ҳеч нарса бўлмай қолди, деб таъкидлади сенатор Франц Клинцевич. Давлат арбобининг сўзларига қараганда, энг машъум ўрта асрлар ҳам ҳатто бу каби воқеаларга гувоҳ бўлмаган.

ТОШКЕНТ, 11 янв — Sputnik.  “Ислом Давлати” уюшмасининг жангарисининг ўз онасини омма кўз ўнгида қатл этиши ҳолати ақл бовар қилмас ҳодиса. “Ислом Давлати” Ер юзидан йўқ қилиб ташланмоғи шарт, деб таъкидлади РИА Новостига Мудофаа ва қўриқлаш йиғини қўмитаси раиси ўринбосари Франц Клинцевич.

Жиҳод байроғи - Sputnik Ўзбекистон
ИД жангариси жамоатчилик олдида ўз онасини қатл қилди

“Ислом Давлати” жангариларидан бири Ракка шаҳрида ўз онасини омма олдида қатл қилди, дея хабар берди инсон ҳуқуқлари бўйича Сурия кузатув кенгаши. Инсон ҳуқуқларини муҳофаза қилувчиларнинг сўзларига қараганда, ёши қирқларда бўлган аёл коалиция кучлари гуруҳ аъзоларининг ҳеч қайсини соғ қўймаслиги юзасидан 20 яшар ўғлини “Ислом Давлати” сафини тарк этишга ва ўзи билан бирга Раккадан қочишга кўндирмоқчи бўлган. Йигит бу ҳақда раҳбарларига маълум қилади ва аёл шу заҳоти қўлга олинади. 

"Жангари томонидан туққан онасининг қатл қилиниши ақл бовар қилмас мудҳишлик. “Ислом Давлати” томонидан шу кунгача амалга оширилган разолатлар бу жирканч воқеа олдида ҳеч нарса бўлмай қолди. Ўрта асрлар ҳатто бу каби разилликлар гувоҳи бўлмаган”, —деди Клинцевич.

Клинцкевичнинг сўзларига қараганда, Ғарбликлар томонидан “жаҳаннам вакиллари” деб ном олган Ироқ ва Ливиянинг собиқ раҳбарлари Саддам Ҳусайн ва Муаммар Қаддафийлар “Ислом Давлати” раҳбарлари олдида бегуноҳ бола”, — қўшимча қилди сенатор.

"Менинг айтар гапим шу. Эндиликда биз фақатгина қандай қилиб “Ислом Давлати”ни тезроқ Ер юзидан йўқ қилиш ҳақида муҳокама қилмоғимиз лозим. Бу жиноий уюшмага иложи борича тезроқ барҳам берилиши шарт”, — деди Клинцевич.

 

Янгиликлар лентаси
0