ТОШКЕНТ, 11 янв — Sputnik.“Мамлакатимиз 1 июндан 89 давлатга виза тартибини жорий этиши ҳақида матбуотда тарқатилган хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди ”, — деб таъкидланади ҳукумат расмий сайтида эълон қилинган баёнотда, kun.uz хабари асосида.
Айни пайтда вазирлик бундай тартиб жорий этилиши мумкинлигини бутунлай инкор қилмай, келажакда ҳал қилинадиган вазифалардан бири эканлигини кўрсатиб ўтган.
“Фуқароларимизга Шенген визасидан фойдаланиш имконияти берилиши учун ЕИ билан музокаралар давом этмоқда, — дейилади хабарномада. – Давлатимизнинг учинчи ўлкаларга доир виза сиёсати ЕИ билан мувофиқлаштирилиши ташкилотга тўлақонли аъзо сифатида қўшилганимиздан сўнг ҳал қилиниши лозим бўлган мажбуриятдир”.
Эслатиб ўтамиз, бир неча кун муқаддам Туркия Европа Иттифоқи давлатлари билан виза тартибини енгиллаштириш эвазига ЕИга аъзо бўлмаган бошқа кўплаб давлатлар билан виза тартиби асосида кириб-чиқиш сиёсати олиб бориши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бундай давлатлар сирасида, жумладан, Россия, Қозоғистон, Ўзбекистон, Озарбайжон, Туркманистон, Қирғизистон тилга олинган эди. Аммо ушбу маълумот тасдиқланмади.
“Шу тариқа, ҳозирги босқичда ўлкамиз 1 июндан эътиборан ЕИ билан виза тартибидаги давлатларга нисбатан визалар жорий этишига доир хабарлар тўғри эмас”, — хулоса қилади ТИВ матбуот хизмати.
2007 йилнинг 1 августида Туркия бир томонлама тартибда туристик мақсадларда 30 кунгача муддатда Туркияда бўладиган Ўзбекистон фуқаролари учун виза мажбуриятини бекор қилган эди.