ТОШКЕНТ, 7 янв — Sputnik. Мева ва сабзавотлар савдоси билан шуғулланувчи турк компаниялари 1 январдан кучга кирган Россия санкциялари туфайли касодга учрай бошлади, РИА Новости Today's Zaman хабарига кўра.
Нашрда, Анталья провинциясидаги фирмалар айниқса жиддий талафот кўраётгани, экспортчилар учун бу қиш жуда мураккаб келиши ҳақида таъкидланган.
"…Антальяда улгуржи савдо фирмалари жиддий зарар кўрмоқда. Ортга қайтиб келаётган фуралар туфайли, бизнесдан воз кечаётганлар саноқсиз. Вужудга келган инқироз туфайли ички бозорга мурожаат қилишдан бошқа чорамиз қолмади, аммо бу қанчага чўзилишини, билмаймиз”, — экспортчи Али Ёндрик сўзларини мисол келтиради Today's Zaman.
Туркия иқтисодиётида оғир кунлар бошланди, 2015 йилда экспорт ҳажми 8,4%га тушиб кетди. 2016 йилда ҳам Туркияга қарши Россия санкциялари амал қилиниши ҳисобга олинса, экспорт кўрсаткичлари бунданда шиддатли тезликда тушишини айтиш мумкин, деб ёзади Asia Times нашри.
Эслатиб ўтамиз, Туркиядан олиб кирилиши таъқиқланган товарлар рўйхатидан: товуқ ва курка гўшти, парранда ичак-човоқлари, парранда гўшти қисмлари, помидор, пиёз, гулкарам, брокколи, бодринг, апельсин, қуритилган апельсин, мандарин, узум, олма, нок, ўрик, шафтоли, олхўри, қулупнай, туз ҳамда чиннигул ўрин олган.