ОАВ:А321 қурбонларининг қариндошлари авиалайнер эгасини судга беришмоқчи

© Sputnik / Сергей Аверин / Медиабанкка ўтишAirbus-321 ҳалокатида қубон бўлганлар хотирасига қўйилган чироқлар
Airbus-321 ҳалокатида қубон бўлганлар хотирасига қўйилган чироқлар - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Авиаҳалокатда қурбон бўлганларнинг қариндош уруғлари International Lease Finance Corporation дан товон пули талаб қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 11 янв — Sputnik. Қурбон бўлган йўловчиларнинг 100га яқин қариндошлари International Lease Finance Corporation (ILFC) компаниясини Нью Йорк шаҳар суди учун ариза таёрлашди, деб хабар бермоқда РИА Новости «Известия» газетаси хабарига асосан.

Airbus A321 самолёти қурбонлари хотирасига гуллар - Sputnik Ўзбекистон
Федерал Хавфсизлик хизмати : А321 қандай портлатилганини айтиб берди

Ҳалокатга учраган А321 самолётининг ҳақиқий эгаси ILFC компаниияси, "Коглалымавиа" ундан ижарага олган. 

Суд аризалари самолёт эгаси ва самолётни турли хавфлардан суғурта қилган компаниялар номига берилган. Қурбон бўлганларнинг қариндошлари номидан адвокат Игорь Трунов қатнашмоқда.

“Биз самолёт эгаси — американинг ILFC компаниясидан қурбон бўлганларнинг қариндошлари номидан товон пули ундириш учун ҳужжатлар таёрладик. Биз шу қаторда  самолётни турли хавфлардан суғурта қилган компанияни ҳам жавобгарликка тортамиз”, — деди газетага Трунов

Барча аризалар АҚШ судлари номига таёрланмоқда, чунки самолёт эгаси ILFC – Лос-Анджелесда жойлашган, Суғурта компанияси эса  — Нью Йоркда. Жараёнда қатнашиш учун АҚШлик ҳуқуқшунослар таклиф қилинган.

Мисрда авиаҳалокатга учраган A321 лайнери. - Sputnik Ўзбекистон
Эксперт: А321 фожиасида Қатар махсус хизматининг “ҳиссаси” бор

Адвокатнинг сўзларига қараганда, товон тўловлари ҳар бир қурбон оиласига 300 мингдан 1,5 миллион Долларгача бўлади.

ILFC компанияси – халқаро дунёда энг йирик самолётлар парки мулкдори ҳисобланади. Компания ихтиёрида мингдан зиёд ҳаво кемалари бор.

Собиқ Иттифоқ ва Россия тарихида энг йирик авиаҳалокат 31 октябр куни Миср осмонида содир бўлди. Шарм-эш-Шейхдан Санкт-Петербургга учаётган А321 самолёти Синай ярим ороли устида ҳалокатга учради. Самолётда бўлган 224 киши қурбон бўлди.

Янгиликлар лентаси
0