ТОШКЕНТ, 9 янв — Sputnik. Кёльнда Янги йил оқшомида мигрантлар томонидан содир этилган босқинчилик ва бошқа жиноятлардан кейин Германия полицияси мамлакат раҳбариятидан мигрантлар томонидан содир этилган жиноятлар ҳақида овоза қилмаслик ҳақида кўрсатма олишди, деб хабар бермоқда РИА Новости Германиянинг Build газетаси хабарига асосан.
Нашр хабарига кўра, кўрсатмалар Гессен ва Шимолий Рейн-Вестфалия ҳудудларида ёпиқ мажлислар доирасида берилган.
“Чет эл фуқаролари ёки қочқинлар томонидан амалга оширилган жиноий ишлар ҳақидаги маълумотни биз дарҳол четга олиб қўямиз. Бундай ишларни овоза қилмаслик ҳақида раҳбарият аниқ бўйруқ берган. Маълумотлар фақат матбуот вакилларига тўғридан тўғри сўровнома юборилганда берилади”, — деб хабар берди амалдор шахс.
Германияда ҳар қандай жиноят ҳақидаги маълумот ҳам автоматик тарзда ОАВга берилмайди, деб ёзади Bild, лекин баъзи бир ишларнинг алоҳида кўриб чиқилиши кераклиги ва улардан фақат чекланган кишилар хабардорлиги ажабланарли ҳол.
Гессен ҳудуди Ички Ишлар вазирлиги вакили Майкл Шехнинг сўзларига қараганда, муассасага тегишли матбуот марказлари бошлиқлари, қочқинлар ҳақида салбий маълумотлар тарқатиш, миллатчи экстремистларнинг барча кончинларга қарши қаратилган фаолиятида ишлатилиши мумкин. Натижада, ҳақиқатдан ҳам ёрдамга муҳтож қочқинлар зарар кўриши мумкин.
Кёльн полицияси хабарига қараганда, улар шаҳар аёлларидан Янги йил оқшоми “араб ва африкалик кўринишга эга бўлган” эркаклар томонидан қилинган тажовуз ва шилқимликлар ҳақида 90та ариза олган.