Эрдўғон Саудия Арабистонидаги қатлни мамлакат ички сиёсий иши деб айтди

© Sputnik / Сергей Гунеев / Медиабанкка ўтишТуркия республикаси президенти Тойиб Эрдўғон.
Туркия республикаси президенти Тойиб Эрдўғон. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сал вақт олдин Туркия Бош вазири ўринбосари Нўмон Қуртулмуш ўлим жазосига, айниқса, у сиёсий сабаблар туфайли амалга ошириладиган бўлса, Анқара буткул қарши эканлиги ҳақида маълум қилган эди.

ТОШКЕНТ, 7 янв — Sputnik.  Туркия президенти Тойиб Эрдўғон Саудия Арабистони томонидан амалга оширилган қатллар мамлакатнинг ички сиёсий иши, деб атади, РИА Новости, Рейтер хабари асосида.

БМТ Бош котиби Пан Ги Мун. - Sputnik Ўзбекистон
БМТ Бош котиби Саудия Арабистонида 47 кишининг қатл этилишидан ҳавотирда

Бундан сал олдин Туркия Бош вазири ўринбосари Нўмон Қуртулмуш кенг миқёсдаги норозилик намойишлари ҳамда Эрон ва Саудия Арабистони ўртасидаги келишмовчиликларга сабаб бўлган шиа тарғиботчиси ан-Нимр қатлига изоҳ берар экан, Анқара ҳар қандай ўлим жазосига, айниқса, сиёсий сабаблар туфайли амалга ошириладиганларига кескин қарши эканини маълум қилган эди.

Эслатиб ўтамиз, Саудия Арабистони Ички ишлар вазирлиги томонидан 47 киши, шу жумладан, шиа тарғиботчиси Нимр ан-Нимрнинг қатл этилиши ҳақидаги хабари Эронда оммавий норозилик намойишларини келтириб чиқарди. Бу ўз навбатида Ар-Риёд ва Теҳрон ўртасида дипломатик муносабатлар батамом узилишига сабаб бўлди.

 

Янгиликлар лентаси
0