ТОШКЕНТ, 3 янв — Sputnik. БМТ Бош котиби Пан Ги Мун Саудия Арабистонида 47 кишининг, жумладан, шиа имоми Нимр ан-Нимрнинг қатл этилишидан қаттиқ ҳавотирда, дейилади ташкилот матбуот-хизмати баёнотида, РИА Новости хабарига кўра.
"Шайх ан-Нимр ва бир қатор қатл этилган маҳбуслар олиб борилган бир қатор суд жараёнлари якунларига кўра ўлим жазосига маҳкум қилинган”, дейилмоқда баёнотда.
БМТ бош котиби шиа имоми Нимр ан-Нимрнинг қатл этилишига қарши босиқлик билан жавоб қайтаришга даъват қилмоқда ҳамда динлараро низо келиб чиқишининг олдини олиш учун ушбу ҳудуд етакчиларини керакли чора тадбирларни кўришга чақирмоқда.
Пан Ги Мун шунингдек, Теҳрондаги Саудия Арабистони элчихонасида намойишчилар томонидан содир этган ҳаракатлардан қаттиқ афсусда эканлигини билдирди.
Қатл этилган имом тенгҳуқуқлилик ва қиролликнинг шарқида яшовчи шиаларнинг таҳқирланишига қарши констутицион ислоҳотлар учун ҳаракатнинг бош илҳомлантирувчи шахсларидан бўлган. Имом 2012 йил 8 июлда оммавий норозилик намойишлари ва бетартибликларга ундаш айблови билан ҳисбга олинган ва 2014 йил октябрида ўлим жазосига маҳкум қилинганди.