ТОШКЕНТ, 7 янв — Sputnik. АҚШ президенти Ироқ Бош вазири Ҳайдар ал-Абадий билан телефон орқали суҳбатда Туркияни Бағдод расмий рухсатисиз мамлакат ҳудудига киритилган барча ҳарбий кучларни Ироқдан олиб чиқиб кетишга чақирди.
"Президент Обама Америка Қўшма Штатлари Ироқ ҳудудий даҳлсизлиги ва суверенитетини қўллаб-қувватлашини билдирди ва Туркияни ҳам бунга қўшилишга чақирди. “Обама Туркияни Бағдоднинг расмий рухсатисиз мамлакат ҳудудига киритилган барча ҳарбий кучларни олиб чиқиб кетишга чақирди”, — дейилади ОҚ Уй расмий хабарида.
Бундан сал вақт олдин Ироқ Бош вазири Ҳайдар ал-Абадий Туркия Ироқ шимолий қисмидан ўз ҳарбийларини олиб чиқиб кетиш келишувига риоя қилмаётгани ҳақида баёнот берган эди.
Ироқ ҳукумати маълумотига кўра, 4 декабр куни Туркия ҳарбийлари ва бронетехникаси террорчиларга қарши кураш олиб бораётган Халқ кўнгилли қўшинларини тайёрлаш баҳонасида мамлакатнинг Найван провинциясига кириб келган.
Ироқ Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Мудофаа вазирлиги томонидан Туркия ҳарбийларининг мамлакатдаги ҳозирлиги маҳаллий ҳукумат билан келишилмаган “душманчилик ҳаракати” ва мамлакат суверенитетига даҳл қилиш сифатида баҳоланди. Оммавий ахборот воситаларидаги маълумотларга қараганда, гап 150 нафар турк аскарлари ҳақида бормоқда.