Туркия ҳарбийларига Ироқ ҳудудини тарк этиш учун 48 соат муҳлат берилди

Oбуна бўлиш
Турк ҳарбийлари 48 соат ичида мамлакат ҳудудини тарк этишмаса, Ироқ ҳукумати БМТ Ҳавфсизлик Йиғинига арз қилишини айтди.

ТОШКЕНТ, 7 дек — Sputnik. Ироқ ҳукумати Туркия ҳарбийларидан мамлакат ҳудудини тарк этишини қатъиян талаб қилди.

“Туркия қўшимча ҳарбий бўлинмаларни Ироққа олиб кириш фикридан йироқ. Биз Ироқ билан ИД (Даиш)га қарши курашда ҳамкорликни кучайтирмоқчи эдик, холос. Ироқ мустақиллигига, мамлакат ҳудудий яхлитлигига тажовуз қилиш ниятидан йироқмиз” — деди якшанба куни Туркия Бош вазири Ахмад Довутўғли.

Ироқ ҳукумати хабарига кўра, 4 декабр куни Туркия танк батальони Қурд халқ қўшинларини террорчиларга қарши жангга тайёрлаш баҳонасида Ироқнинг Найнава қишлоғига кириб борган.

Шундан сўнг, Ироқ дипломатияси муассасаси Туркия ҳарбийлари Ироқ ҳудудини тарк этишларини талаб қилган. Туркия ҳарбийларининг мамлакат ҳудудида мавжудлиги “адоватли ҳаракат” сифатида баҳоланган. Ироқ парламенти Ҳавфсизлик ва мудофаа қўмитаси раҳбари Хаким аз-Замли Туркия ҳарбийлари мамлакат ҳудудини тарк этмайдиган бўлса, уларга ҳужум уюштирилишини маълум қилди.

Янгиликлар лентаси
0