Японияда Шимолий Кореядаги синовдан сўнг радиоактив ифлосланиш аниқланмади

Oбуна бўлиш
Шимолий Кореяда водород бомбаси синовдан ўтказилгани ҳақидаги хабардан сўнг, Япониянинг махсус ўлчов ускуналари билан жиҳозланган учта самолёти синов учун атмосферадан чанг зарраларини тўплади. Олинган зарраларда радиоактив моддалар аниқланмади.

ТОШКЕНТ, 7 янв — Sputnik, Ксения Нака. “Япония Мудофаа вазирлиги ҳарбий-ҳаво кучлари томонидан чоршанба куни синов учун тўпланган чанг зарраларида радиоактив моддалар аниқланмади. Радиация фони ошиши ҳам белгиланмади”, деб хабар қилди Япония атом энергетикаси бўйича назорат Қўмитаси, РИА Новости асосида.

Водородли бомба портлаши - Sputnik Ўзбекистон
Шимолий Корея «душманларга» водородли бомба билан пўписа қилмоқда

Эслатиб ўтамиз, чоршанба куни Шимолий Корея телевидениясида “эрталаб ўтказилган водород бомбасининг илк синови муваффақиятли якунланди”, дея эълон қилинган эди. Халқаро иттифоқ, шу жумладан, энг олд ядровий давлатлар Пхеньян ҳатти-ҳаракатларини бир овоздан қоралашди.

Етакчи давлат раҳбарлари Шимолий Кореяда вазият кундан-кун зиддийлашиб бораётганидан ҳавотир ола бошлаганини маълум қилдилар. Аммо бир вақтнинг ўзида, Жанубий Корея ҳукумати Шимолий Кореяда водород бомбаси синови ўтказилганига ишонмаслигини яшириб ўтирмади. 

“Шимолий Корея ўз қўшниларини ва унга хавф туғдираётган бошқа давлатларни шу йўл билан “қўрқитиб” қўймоқчи”, — деб ёзилди кўпгина нашрларда.

 

Янгиликлар лентаси
0