ТОШКЕНТ, 3 янв — Sputnik. Республикачилар партиясидан АҚШ президентлигига номзод Дональд Трамп Хиллари Клинтон ва Барак Обамани “Ислом Давлати” террорчилик гуруҳини ташкил қилганликда айблади, РИА Новости хабари асосида.
Дональд Трампнинг чиқиши Associated Press агентлиги томонидан YouTube порталига жойлаштирилган.
Ўзининг ғалати ҳатти-ҳаракатлари билан машҳур Трамп Саудия Арабистони ҳукумати шиалар етакчиларидан бири Нимр ан-Нимр қатл этилиши ҳамда Саудия Арабистонининг Теҳрондаги элчихонаси намойишчилар ҳужумига учрагани юзасидан ўз фикрини билдирган. "Ислом Давлатини”ни Хиллари Клинтон Обама билан бирга яратди", — таъкидлади миллиардер ўз чиқиши давомида.
Алоҳида таъкидлаш жоизки, Трамп ва Клинтон мамлакатдаги икки сиёсий партиянинг президентликка номзод асосий вакиллари бўлиб, улар ўртасида ҳамиша рақобат мавжуд.
Бироз олдин Клинтон хоним Трампнинг "мусулмонларни АҚШга киритмаслик" позициясини кескин қоралаган эди. "Трамп “Ислом Давлати”нинг энг яхши ёлловчиси", деган эди ўшанда Хиллари Клинтон.
"Ал-Қоида"га алоқадор террорчилардан бири Трампнинг "қайноқ" чиқишидаги жумлалардан ўз видео-мурожаатида фойдалангани Хилларининг юқоридаги сўзларни айтишига сабаб бўлган эди.