ТОШКЕНТ, 3 янв — Sputnik. Калифорниянинг Пасаден штатида ўтказиладиган анъанавий атиргуллар парадида бешта самолёт америкалик миллиардер Дональд Трамп номига ҳавода ҳақорат ёздилар, РИА Новости, Рейтер хабарига кўра.
Оркестрларнинг анъанавий тантанали юриши ушбу кунда 1890 йилдан буён ўтказиб келинади. Атиргуллар паради иштирокчилари Пасадена кўчалари бўйлаб юриб боришаётган бир пайтда, самолётлар кўкда Дональд Трамп учун нома битдилар.
"Америка буюк! Трамп – жирканч. У президент бўлмаслиги керак", — дейилган эди осмондаги миллиардерга бағишланган мактубда.
Самолётлар ушбу мазмундаги мактубларни самода бир соат давомида ёзишгани маълум. Парад ташкилотчилари, ушбу норозилик акцияси ким томонидан уюштирилгани номаълумлигини таъкидлашмоқда.