ТОШКЕНТ, 3 янв — Sputnik. Американинг Enertrade компанияси “Норинтекс” тўқимачилик мажмуасининг 25% акциясини сотиб олишга улгурди, ишлаб-чиқаришнинг тўлиқ сотилиши ҳақида шартнома 2016 йилнинг биринчи чораги якунига қадар имзоланиши кутилмоқда.
“Ҳозир “Ўзбекенгилсаноат”, Давлат рақобат қўмитаси ва АҚШ томони билан шартномани тайёрлаш жараёни кетмоқда. Биз барча техник жараёнларни якунлаб, шартномани 2016 йилнинг 1-чораги якунигача имзолашни режалаштирмоқдамиз”, деб айтди манба.
Дастлабки келишувларга кўра, АҚШ компаниясига тўловни амалга оширишнинг бир неча варианти таклиф қилинди. Мисол учун, компания зарур маблағни бирданига ёки уни 4 бўлакка бўлиб, 2016 йил давомида тўлаши мумкин.
Манбанинг маълум қилишича, америкаликлар корхонани тақдим этиладиган замонавий технологик ечимлар ва технологиялар ҳисобига кенгайтириш мажбуриятини ўз зиммаларига олдилар.
Корхона 1984 йилда бунёд этилган, 1995 йилда хусусийлаштирилган. Корхонанинг устав жамғармаси 640 млн сўм(229 минг доллар)ни ташкил қилади. 2014 йил якунларига кўра, корхонанинг соф тушуми 3,7 млрд сўм(1,3 миллион доллар)дан кўпроқни ташкил қилган.