Террорчилар "халифалик"да назоратни қай тарзда олиб борадилар

Oбуна бўлиш
“ИД”жангарилари эгаллаган шаҳарлар аҳолиси кучли назорат остида бўлади. Одамлар шаҳардан қочиш учун турли найрангларни қўллашга мажбур.

ТОШКЕНТ, 3 янв — Sputnik.  Business Insider нашри “ИД” жангарилари ўзлари “қарамоғида”даги шаҳарларни тарк этмоқчи бўлган аҳолига қандай тўсиқлар яратишини эълон қилди, РИА Новости хабарига кўра.

"Маҳаллий аҳолидан олинган маълумотларга кўра, “Ислом Давлати” одамлар қочиб кетмаслиги учун “ҳалифалик” чегараси бўйлаб хавфсизлик чораларини кучайтирган”, ёзади BI нашри.

Жумладан, “ИД”нинг норасмий пойтахти ҳисобланмиш Суриянинг Ракка шаҳрида истиқомат қилувчилар террорчилар томонидан тузилган янги ҳукумат рўйхатидан ўтишга мажбур. Аҳолининг таъкидлашича, жангарилар ҳатто аҳолидан паспортларини тортиб олиб қўймоқда.

Ўз исми сир тутилишини хоҳлаган маҳаллий фуқаролардан бири Раккага қай тарзда кириб-чиқаётгани, оиласи нима сабабдан шаҳарда қолишга мажбур бўлаётгани боиси ҳақида сўзлаб берди.

"Жангарилар 45 ёшгача бўлган аёлларга ва 19 ёшдан кичик бўлган ўғил болаларга шаҳарни тарк этишларига рухсат бермайди. Улар ҳозирда шаҳардаги 14 ёшдан кичик ўғил болаларни рўйхатдан ўтказишни режалаштирган. Бундан хабар топган халқ фарзанди “ИД” сафига қўшилишидан қўрқиб, шаҳарни тарк этиш пайига тушиб қолган”, — ҳикоя қилади суҳбатдош.

Саудия Араабистони Эр-Риёд шаҳри - Sputnik Ўзбекистон
Ироқ, Ливан ва Яманнинг шия мусулмон жамоалари Нимр ан-Нимрнинг қатл қилинишидан норозилик билдиришди

"Террорчилар назоратидаги ҳудудда тинч аҳоли чиқиб кетиши мумкин бўлган биргина йўл мавжуд, ва жангарилар бу йўлни маълум кунларда, маълум вақтгагина очади". 

Суриялик Али Лейлининг гапларига қараганда, одамларга тиббий ёрдам олишлари учун Дамашққа чиқишларига рухсат берилади. Фақат улар аввал қайтиб келиши ҳақида тилхат ёзишлари лозим.

BI нашри The New York Times газетасида чоп этилган репортаждан яна бир мисол келтиради. Унга кўра, террорчилар назоратида бўлган Мосул шаҳри аҳолиси шаҳарни тарк этмоқчи бўлса, қайтиб келишига кафил бўла оладиган қариндошлари исмини айтиши шарт. Агар фуқаро қайтиб келмаса, қариндошлари ҳибсга олинади.

Ушбу чекловлар жангарилар томонидан эгалланган ҳудудларни тарк этмоқчи бўлган маҳаллий аҳолини турли хийла-найранглар ўйлаб топишга мажбур қилмоқда, ёзади нашр.

"Дайр-аз-Заурнинг юзлаб аҳолиси, айниқса, ёшлари, конрабандистлар тузган маҳфий маршрутлар орқали Туркияга, у ёқдан эса Европага қочишга муваффақ бўлишган". 

Одамларнинг аксариятига шаҳардан қочишга контрабандистлар ёрдам бераётган бўлса, баъзи фуқароларга “Ислом Давлати” жангариларининг ёрдами тегмоқда. Мисол учун, Раккада туғилиб вояга етган ва кейинчалик “ИД” террорчилари сафига кириб қолган аёллардан бири ушбу гуруҳ аъзоси бўлган дўстидан синглиси иккаласига шаҳардан қочишга ёрдам беришни сўрайди. Жангари опа-сингилни барча назорат пунктларидан эсон-омон, ҳеч қандай шубҳага ўрин қолдирмаган ҳолда, олиб ўтишга муваффақ бўлган.

 

Янгиликлар лентаси
0