АҚШ Ўзбекистонга 10та атом бомба ташлашни режалаштирган

© Commons.wikimedia / Master Sgt. Lance Cheung (U.S. Air Force)B-52, АҚШ ўта узоқ масофага учувчи оғир бомбардимончи самолёти Афғонистон осмонида, 2006 йил
B-52, АҚШ ўта узоқ масофага учувчи оғир бомбардимончи самолёти Афғонистон осмонида, 2006 йил - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
1959 йилда юз бериши керак бўлган учинчи жаҳон урушида, АҚШ Андижон, Бойсун, Чирчиқ, Фарғона, Қарши, Наманган, Нукус, Самарқанд шаҳарларига биттадан, Тошкентга эса иккита атом бомбаси ташлашни режалаштирган.

ТОШКЕНТ, 24 дек — Sputnik. Учинчи жаҳон уруши бошланганда, АҚШ стратегик авиациясининг биринчи навбатда йўқ қилиниши керак бўлган нишонлар рўйхатига Ўзбекистоннинг Андижон, Бойсун, Чирчиқ, Фарғона, Қарши, Наманган, Нукус, Самарқанд ва Тошкент шаҳарлари киритилган.

АҚШ Миллий Архивлар бошқармаси СССР-АҚШ “совуқ уруши” даврига мансуб бир қатор ҳужжатларни махфийлик мақомидан чиқарди. Бунинг натижасида кенг омма АҚШда 1956 йилда тузилган “Стратегик авиация нишонлари” рўйхати билан танишиш  имконига  эга бўлди.

Ўша пайтларда собиқ СССР ва АҚШ   орасидаги мунособатлар жиддий кескинлашиб, учинчи жаҳон ядро уруши бошланишига "бир баҳя" қолганди.

1950 йилларда техник ривожланиш даражаси атом бомбасини фақат самолётлар ёрдамида ташлаш имконни берар эди. Айнин шу мақсадда АҚШда ўта узоқ масофага учувчи, оғир, континетлараро, стратегик бомбардимончи самолёт — Боинг Б-52 ишлаб чиқарилган эди. Унинг иккинчи номи — Stratofortress, яъни Стратосфера қалъаси бўлиб, у АҚШ Ҳарбий Ҳаво кучлари сафида 1955 йилдан ҳозирги кунга қадар хизмат қилиб келмоқда.

1959 йилга келиб АҚШ СССРдан 10 баравар кўп ядро қуролига эга бўлганини ҳисобга олсак, ушбу урушда АҚШ ғолиб чиқиши эҳтимоли жуда катта бўлган.

АҚШ Стратегик Авиация штаби Шарқий Европа, СССР, Хитой ва Шимолий Корея ҳудудида, уруш бошланган тақдирда, биринчи навбатда йўқ қилиниши керак бўлган минглаб нишонлар рўйхатини тузган. Ушбу нишонлар 2 тоифадан иборат бўлган: биринчи — бу аэропортга эга бўлган шаҳарлар, иккинчи – йирик саноат марказлари.

Ўзбекистон ҳудудида биринчи тоифадаги шаҳарлар рўйхатига Андижон, Бойсун, Чирчиқ, Фарғона, Қарши, Наманган, Нукус, Самарқанд ва Тошкент шаҳарлари киритилган.

Ҳужжатда ушбу шаҳарларда йўқ қилиниши керак бўлган турли хил объектлар категорияси кўрсатилган. Инфратузилма ва оғир саноат объектлари қаторида, ҳар бир шаҳарда — “аҳоли” нишон категорияси ҳам бор.

Ҳужжатда аниқ нишонлар номлари ёки координаталари келтирилмаган,  лекин ушбу шаҳарларга биттадан нишон кўрсатилган, Фақакт Тошкентда 2та нишон кўрсатилган.Иккинчи нишон номи Tashkent S.E. деб белгиланган, балким бу Tashkent South East деганидир. South East – Жануби Шарқ.

Wikipedia маълумотига қараганда, 1945 йилда Япониянинг Хиросима шаҳрида 245 минг аҳоли яшаган. АҚШ ташлаган бир дона атом бомба ушбу аҳолининг 165 мингини йўқ қилган.   

Водород бомбаси портлаши. - Sputnik Ўзбекистон
Вашингтон шарқий Берлинни Хиросимага айлантирмоқчи бўлган

1950 йилларда Ўзбекистоннинг Андижон, Бойсун, Чирчиқ, Фарғона, Қарши, Наманган, Нукус, Самарқанд  шаҳарларнинг ҳар бирида 200 минг ёки ундан камроқ аҳоли яшаганини ҳисобга олсак, АҚШ ушбу шаҳарларга биттадан бомба ташлашни режалаштирган деган хулосага келишимиз мумкин.

Тошкентда 1959 йилда тахминан 950 минг аҳоли яшаган. Шунинг учун Тошкент учун иккита атом бомбаси мўлжалланган.

Ушбу ҳужжатга кўра Москва ва унинг атрофларига 179 бомба, Ленинградга 145та бомба, Берлинга 91 атом бомбаси ташлаш режалаштирилган.

© Commons.wikimedia / Tech. Sgt. Robert J. HorstmanBoeing B-52H АҚШ ўта узоқ масофага учувчи стратегик бомбардимончи самолёти
Boeing B-52H АҚШ ўта узоқ масофага учувчи стратегик бомбардимончи самолёти - Sputnik Ўзбекистон
Boeing B-52H АҚШ ўта узоқ масофага учувчи стратегик бомбардимончи самолёти
Янгиликлар лентаси
0