Вашингтон шарқий Берлинни Хиросимага айлантирмоқчи бўлган

© РИА Новости / Медиабанкка ўтишВодород бомбаси портлаши.
Водород бомбаси портлаши. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Москвага – 179та атом бомба, Ленинградга – 145та, шарқий Берлинга эса – 91та. Пентагоннинг Иккинчи жаҳон урушидан кейинги режаси худди шундай бўлган.

ТОШКЕНТ, 24 дек — Sputnik, Павел Иванов

Москвага – 179та, Ленинградга – 145та, шарқий Берлинга эса – 91та атом бомба ташлаймиз. Пентагоннинг Иккинчи жаҳон урушидан кейинги режаси худди шундай бўлган. Американинг фош қилинган ушбу маҳфий режаси Интернетда чин маънода “портлаш” содир қилди, десак янглишмаймиз.

Вашингтон ўтган асрнинг 50-йилларида атом бомбаси ёрдамида, собиқ Иттифоқни йўқ қилиш билан бирга, шарқий Берлинга зарба беришни режалаштирган. Бу хабар германиялик ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини қаттиқ ҳайратга солмоқда. Америкалик стратегларнинг фикрича, биринчи галда асосий “душман ўчоқлари”га зарба берилиши лозим эди. Шарқий Германия эса, америкаликлар назарида, шубҳасиз, ана шундай ўчоқлардан бири эди. Шу боис, германиялик Twitter фойдаланувчиларнинг бу хабарни эшитгандан кейинги ҳайрати, кўпроқ, болаларга хос соддаликни эслатади.

Германияда истиқомат қилувчи янги авлод вакиллари Realpolitik ибораси, айниқса, у американча талқинда қандай маънони англатишини яхши англамайдилар чоғи. Американча сиёсатда – чин сўз, фуқаролик ғурур, аҳлоқ қоидалари, иттифоқлик мажбуриятлари деган тушунчаларга ўрин қолдирилмайди. Бунда давлат мақсади учун ҳаракат қилинади, холос. Давлат мақсади эса ҳамиша ҳам халқ хоҳиши билан мос тушавермайди.

Айрим тарихчилар ушбу воқеада ўрнак олишга лойиқ бир жиҳатга эътибор қаратдилар. Маълум бўлишича, америкаликлар ўз машъум режасини биргина сабаб туфайли амалга оширишмаган. Уларни бу хунрезликдан қайтарган нарса – ақл-идрок ёки аҳлоқ қоидалари бўлгани йўқ. Америкаликлар шунчаки, миллионлаб қурбонлар даҳшатли юқумли касалликлар тарқалишига сабаб бўлиши ва бу ҳолат ғарбга ҳам ўз салбий таъсирини ўтказишидан қўрқишган.

 

Янгиликлар лентаси
0