Лолага лицензияси қайтарилди

© lolaЙўлдошева Лола Равшанбековна. Хонанда.
Йўлдошева Лола Равшанбековна. Хонанда. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Жорий йилнинг июль ойида "Ўзбекнаво" Лола Йўлдошевани лицензиядан маҳрум қилган эди. Хонанданинг ўзбек менталитетига мос келмайдиган, ёшларга салбий таъсир кўрсатувчи хатти-ҳаракатлари бунга сабаб қилиб кўрсатилди.

ТОШКЕНТ, 25 дек — Sputnik. Лицензияни қайтиб олган хонанда эндиликда концерт фаолиятини амалга ошириши мумкин, хабар қилди Sputnik мухбирига “Ўзбекнаво”дан манба.

Хонандани лицензиядан маҳрум қилиш қарори шу йил ёзда эълон қилинган эди. “Биз бир эмас, бир неча маротаба огоҳлантиришимизга қарамай, хонанда оммани ҳайратга солишда давом этди. Шу сабаб, уни лицензиядан маҳрум қилиш қарорини қабул қилдик”, изоҳ беради бирлашма раҳбарларидан бири.

“Ўзбекнаво” вакилларининг сўзларига қараганда, Лоланинг ўша вақтдаги саҳна образи ўзбек менталитетига мутлақо ёт бўлган. Унинг очиқ-сочиқ либослари ёшлар онгини заҳарлашга хизмат қилган.  “Санъаткор – халқ одами. Шу боис, бу касбни танлайдиганлар, ушбу улуғ номга лойиқ бўлмоқлари шарт.  У ўз зиммасидаги масъулиятни англамоғи даркор. 

Хонанда Шаҳзода. - Sputnik Ўзбекистон
Шаҳзода: “Ижодимда танаффусга вақт йўқ”

Санъаткор ҳаёти халқ кўз ўнгида. Халқ уларни ҳамиша диққат билан кузатади. Улардан ўрнак олишади. Мабодо, хонанда, саҳнада ярим яланғоч ҳолда намоён бўлиб, камига, ижтимоий тармоқларда шундай фотосуратларини қўяр экан, биз фарзандларимизни ундан узоқлаштиришимиз лозим. Бизда бундай ҳатти-ҳаракатлар ҳазм қилинмайди. Бизнинг менталитетимиз бошқа”, — дейди суҳбатдошимиз.

"Биз Лола Йўлдошева билан суҳбат ўтказдик. У лицензия шартларини бузганлигини тушунтирдик. Хонандага яна бир маротаба санъаткорнинг халқ олдидаги маънавий бурчи ҳақида эслатдик. Натижада, у хатосини англаб етди, хулқини тўғрилади. Бугунги кунда Лола Йўлдошевага лицензияси қайтарилган. У концерт фаолияти билан шуғулланиши мумкин”, хулоса қилди бирлашма вакили.

Эслатиб ўтамиз, хонанда Лола Россияда Мая таҳаллуси билан танилган. Унга машҳурлик келтирган тарона “Муҳаббатим” деб номланади. Лола рус ва ўзбек тилларида қўшиқлар ижро этади. 

2004 ва 2005 йилларда “Энг яхши саҳна либоси” ва “Энг яхши хонанда” номинацияларида "Тарона" мукофотини қўлга киритган. Турмушга чиққач узоқ муддатга саҳнани тарк этган Лола 2011 йилда яна шоу-бизнес оламига қайтди.

 

Янгиликлар лентаси
0