Қирғизистон “Қумтор” конининг энг йирик акционери мақомидан чиқиб қолиши мумкин

© Sputnik / Владимир Пирогов / Медиабанкка ўтишҚирғизистондаги Қумтор олтин кони
Қирғизистондаги Қумтор олтин кони - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Centerra Gold Директорлар кенгаши 17 декабрда қўшимча акциялар эмиссия қилганлигини эълон қилди. Бунинг Натжасида Қирғизистон улуши камайиб у “Қумтор” олтин конининг энг йирик акционери мақомидан чиқиб қолиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 23 дек – Sputnik.  Канаданинг Centerra Gold қўшма корхонаси Қирғизистон ҳукумати билан “Қумтор” шартномасини қайта кўриб чиқиш ҳақидаги музокараларда иккала тарафни ҳам қониқтирадиган қарор топилишига ишончи йўқлигини билдирди, компания чоршанба куни тарқатган хабарида.

Қирғизистондаги Қумтор олтин кони - Sputnik Ўзбекистон
Қумтор - Ўрта Осиёдаги энг йирик олтин кони

Олдин хабар берганимиздек, собиқ президентлар Аскар Акаев ва Курманбек Бакиев даврида тузилган, Қирғизистон учун манфаатсиз бўлган шартномани қайта кўриб чиқиш борасидаги музокаралар уч йилдан зиёд давом этган бўлсада, иккала тарафни ҳам қониқтирадиган натижага эришилмади. Қирғизистоннинг 33% акциясини Қумтор конинг 50% ёки 67% улушига алмаштириш ҳақидаги таклифига Centerra рози бўлмади.

22 декабр куни Қирғизистон ҳукумати, Centerra Gold “мутлақ қабул қилиб бўлмайдиган шартлар” қўйганлиги натижасида Қумтор шартномасини қайта кўриб чиқиш музокараларидан воз кечганини расман эълон қилди.   

“Centerra Gold, Қирғизистон Республикаси раҳбарияти билан  узоқ муддатли иш тажрибасига қарамасдан, ушбу музокаралар, Канада ва Қирғизистон қонунлари талабига жавоб берадиган натижага олиб келишига кафолат бера олмайди”, — дейилган компания пресс релизида. 

Қирғизистондаги Қумтор олтин кони - Sputnik Ўзбекистон
Қирғизистон Қумтор олтин кони музокаралардан чиқишини маълум қилди

Шу билан бир вақтда компания, Жокоргу Кенгеш (парламент) томонидан ҳам “Қумтор” лойиҳаси доирасида “Қирғизистон Республикаси ўз зиммасига олган мажбуриятларга зид равишда бирор ҳатти-ҳаракат амалга оширилиши мумкинлигини” ҳам мустасно қилишди.  

Centerra мавжуд бўлган муаммоларни ҳал қилиш учун Қирғизистон билан конструктив ва ҳалол ҳамкорликни давом эттиришга умид қилаётганини  билдирди.  “Ҳар қандай музокаралар барча акционерлар учун адолатли бўлган натижага олиб келиши керак. Шартномага биноан,  лойиҳа бўйича барча келишмовчиликлар халқаро холис суд томонидан кўриб чиқилиши керак”, — деб эслатиб қўйишди компанияда. 

Centerra Директорлар кенгаши 17 декабрда  қўшимча акциялар чиқариш ҳақида эълон қилди. Бу эса Қирғизистон хохишига қарши, чунки бу унинг акциядорлик улушини камайтиради ва уни “Қумтор” олтин конининг энг йирик акциядори мақомидан чиқаради. 

Қирғизистон парламенти бўлса, бир неча йил давом этган муваффақиятсиз музокаралардан кейин, олтин конидаги мамлакат улушини 67 %гача кўпайтиришни, акс ҳолда конни миллийлаштиришини талаб қилмоқда.

 

Янгиликлар лентаси
0