Қирғизистон Қумтор олтин кони музокаралардан чиқишини маълум қилди

© Sputnik / Владимир Пирогов / Медиабанкка ўтишҚирғизистондаги Қумтор олтин кони
Қирғизистондаги Қумтор олтин кони - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қирғизистон Қумтор олтин кони шартномасини қайта кўриб чиқиш бўйича Канаданинг Centerra Gold компанияси билан олиб борилаётган музокаралардан чиқишини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 23 дек – Sputnik. Қирғизистон ҳукумати Канаданинг Centerra Gold компанияси билан олиб бораётган музокараларини тўхтатганини эълон қилди, РИА Новости Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси матбуот хизмати хабарига асосан маълум қилмоқда. 

“Қирғизистон ҳукумати "Центерра Голд Инк" компаниясига “Қумтор” лойиҳаси шартномасини қайта кўриб чиқиш бўйича музокаралар жараёнидан чиқишини расман эълон қилди”, — дейилган матбуот хизмати хабарида.

Қирғизистон жанубида жойлашган “Қумтор” кони олтин заҳиралари бўйича дунёда учинчи ўринда, Ўрта Осиёда эса биринчи ўринда туради. У ердаги олтин заҳиралари ҳажми 700 тоннани ташкил қилади.

Қирғизистондаги Қумтор олтин кони - Sputnik Ўзбекистон
Қумтор - Ўрта Осиёдаги энг йирик олтин кони

Қирғизистон собиқ президентлари Аскар Акаев ва Курманбек Бакиев даврида тузилган шартномалар натижасида, ҳозирги кунда Қумтор олтин кони 100% Centerra Gold компаниясининг мулки. Қирғизистон бўлса ушбу компаниянинг энг йирик акциядори — 33% акциялар улуши эгаси, лекин Қирғизистон компания бошқаришда қатнашмайди.

2012 йилда тузилган давлат комиссияси Centerra Gold билан тузилган шартномада бир қатор қонунбузарликлар ҳамда олтин қазиб олиш жараёнида экологик зарар еткизилаётганлиги аниқланди. Қирғизистон Парламенти республика ҳукуматига Centerra Gold шартномани қайта кўриб чиқишни топширган эди.

Қирғизистон учун манфаатсиз бўлган шартномани қайта кўриб чиқиш борасидаги музокаралар уч йилдан зиёд давом этган бўлсада, аниқ натижага эришилмади. Қирғизистон томонининг компаниянинг 33% акциясини Қумтор конинг дастлаб 50% кейин 67% улушига алмаштириш ҳақидаги таклифига Центерра Голд рози бўлмади.

Ҳукумат вакилларининг айтишича, томонлар лойиҳанинг “молиявий ва иқтисодий томонлари бўйича келиша олмаган.  Хусусан, "Центерра Голд Инк" томонидан, компанияни рўйхатдан ўтказиш, уни бошқариш ва  судларга мурожаат қилиш масалалари бўйича  мутлақ қабул қилиб бўлмайдиган шартлар қўйилган. 

Ундан ташқари, конда мавжуд бўлган экологик муаммоларнинг ҳам умумий ечими топилмаган.

Ҳозирги кунда Республика Парламенти Қумтор конининг камида 67 % улуши Қирғизистонга тегишли бўлиши кераклигини, акс ҳолда ушбу олтин кони тўлиқ миллийлаштирилиши (давлат ҳисобига ўтказилиши) талаб қилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0