Ўзбекистон ва Тожикистон ТИВ вакиллари учрашув ўтказади

Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ва Тожикистон ТИВ вакиллари 24-25 декабр куни Душанбеда учрашади

ТОШКЕНТ, 23 Дек – Sputnik. Ўзбекистон ва Тожикистон ТИВ вакиллари учрашув ўтказади, деб хабар берди муассаса матбуот хизмати.

Ўзбекистон Ташқи Ишлар вазирлиги вакиллари ўзларининг Тожикистонлик ҳамкасабалари билан учрашади. Матбуот хизмати хабарига кўра, учрашувдан мақсад — сиёсий маслаҳатлар ўтказиш. 

Учрашув 24-25 декабр куни Душанбеда бўлиб ўтиши режалаштирилган. 

16 декабрь куни Ўзбекистон ва Тожикистон ТИВлари белгиланган учрашувни эълон қилинмаган сабабларга кўра бекор қилинган эди.

Душанбеда Ўзбекистон Савдо уйи очилиши кутилмоқда

Экспертлар фикрига кўра, яқин қўшни бўлган, Ўзбекистон ва Тожикистон мунособатлари бир неч йил давомида, мураккаб ва совуқ бўлиб келган эди. Лекин, охирги пайтларда, ушбу мунособатларда бироз илиқлик сезилмоқда. 2015 йилда икки мамлакатнинг тадбиркорларининг бир неча учрашувлари бўлиб ўтди. Ўзбекистон, Душанбеда Савдо уйи очиш режаси борилигини ҳам маълум қилганди. 

Янгиликлар лентаси
0