ТОШКЕНТ, 7 дек — Sputnik. Ўзбекистонлик тадбиркорлар Тожикистон пойтахтида Савдо уйи очишга таёр. Бу ҳақида Тожикистон Савдо-иқтисодий палатиасида бўлиб ўтган, икки мамлакатнинг тадбиркорлар учрашувида музокаралар олиб борилди.
Ўзбекистон делегациясини “Ўзмарказимпекс”АЖнинг Бошқарма раиси Сардор Абасханов, “МарказСаноатЭкспорт” бошқармаси вакили Олимжон Қаюмов ва “Ўзпроммашимпекс” компанияининг Маркетинг бўлими бошлиғи Сарвар Эргашевлаш ташкил қилди.
Томонлар икки мамлакатнинг тадбиркор ва тижорат вакиллари ҳамкорлиги ва Душанбеда Ўзбек Савдо уйининг очилиши ҳақида музокаралар олиб боришди.
Ўзбекистон Тожикистонга озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик маҳсулотлари, электроника, химия саноати маҳсулотлари, қурилиш материаллари ва минерал ўғитлар еткизиб беришни режалаштирган.
“Биз иқтисоднинг барча соҳаларида ҳамкорлик қилишга таёрмиз. Улар орасида гидроэнергетика, тоғ-кон ишлари, машинасозлик, рангли металлар саноати, қурилиш, транспорт ва коммуникациялар, қишлоқ-хўжалиги саноати, юқори технологиялар, енгил ва озиқ-овқат саноати, туризм, соғлиқни сақлаш ва таълим соҳалари. Бизда ўзаро манфаатли бўлган соҳалар аро ҳамкорликни ривожлантириш имконияти бор”, деди Тожикистон Савдо-Саноат палатаси вакили Шариф Саид.
Унинг сўзлаирга қараганда, ўзаро тадбиркорлик алоқаларини ривожлантиришда, икки мамлакат бизнеси вакилларининг савдо ярмаркаларида қатнашиши, иқтисодий ва тижорат маълумотлар билан алмашишни йўлга қўйиш керак. Шариф Саид Душанбеда Ўзбекистон маҳсулотларининг универсал кўргазмаси очишни ва икки мамлакат орасида бизнес-форум ўтказишни таклиф қилди.