Anonymous хакерлар гуруҳи Туркия ҳукуматига кибер-уруш эълон қилди

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Медиабанкка ўтишanonymous маска кийган одам
anonymous маска кийган одам - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Интернет фаоллари Туркия ҳукуматини ИДдан ўғирланган нефт сотиб олишда ва жангариларга тиббий ёрдам кўрсатишда айбламоқда.

ТОШКЕНТ, 23 Дек – Sputnik. Anonymous гуруҳи хакерлари Туркия ҳукуматига қарши кенг кўламли кибер уруш эълон қилди, Sputnik агентлиги хабари асосида.

Youtube да жойлаштирилган видеолавҳада “Туркия ДАИШдан нефт сотиб олмоқда ва жангариларни ўз ҳудудида даволамоқда. Биз Эрдўғоннинг бундан кейин ҳам ИДга ёрдам беришига жим қараб турмаймиз”, — дейилган.

Сурия ҳудудида ноқонуний нефт маҳсулотлари савдоси - Sputnik Ўзбекистон
Россия Мудофаа вазирлиги Туркия ДАИШдан нефт сотиб олганини исботлади

Эслатиб ўтамиз, бироз олдин Россия Мудофаа вазирлиги  Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг ИД нефт бизнесига алоқадорлиги ҳақида видео далиллар келтирган эди. АҚШ давлат департаменти бунга жавобан, хусусан Эрдўған алоқадорлигига далиллар кўрмаган бўлсада, лекин ИДга тегишли бўлган нефт Туркия чегарасини кесиб ўтаётганини тан олди. 

Sputnik агентлиги ўтган ҳафтада бутун Туркия бўйлаб 40 мингга яқин интернет саҳифаларга номаълум гуруҳ томонидан кибер ҳужум уюштирилганини хабар берди.

Anonymous вакилининг сўзларига қараганда, агар Туркия ИДга ёрдам беришни бас қилмаса, гуруҳ кибер-жангчилари Туркия банклари ва ҳукумат сайтларига ҳужум қилади, ундан кейин эса аэропорт  ва ҳарбий объектлари сайтлари ҳужумга ўтади.

Anonymous хакерлар гуруҳи 2003 йилда ташкил қилинган.  Гуруҳ номи 2010 йилда, энг йирик PayPal, Visa ва MasterСard тўлов тизимлари серверларига уюштирилган кибер-ҳужумдан кейин дунёга машҳур бўлди. Ушбу ҳужумни улар WikiLeaks сайти фаолиятига қарши ҳаракат қилган ташкилотларга қарши уюштиришди. Anonymous гуруҳи, доимий равишда, турли хукумат ва ташкилотлар сайтларига ҳужумлар уюштириб туради.

 

Янгиликлар лентаси
0