Мухбирлар Путинга қиёфадошининг суратини кўрсатишди

Oбуна бўлиш
Путин 3 соату 10 дақиқа давом этган анжуманда 47 саволга жавоб берди

ТОШКЕНТ, 17 дек – Sputnik. Россия президенти Владимир Путин иштирокидаги катта матбуот-анжумани 3 соату 10 дақиқа давом этди. Бу вақт оралиғида давлат раҳбари 47та саволга жавоб беришга улгурди.

Ўтказилган катта матбуот-анжумани давомида 32 нафар журналист президентга ўз саволлари билан мурожаат қилди. Шундан 27 нафари россиялик, 5 нафари чет эллик журналистлар бўлди.

Владимир Путин  анъанавий йирик анжуманда. - Sputnik Ўзбекистон
Путин: «Туркия раҳбарлари америкаликларнинг битта жойини яламоқчи бўлди»

Путин матбуот-анжуманидан сўнг ўзи томон югуриб келган мухбирларнинг ҳам бир нечта саволларига жавоб берди. Жумладан, Дональд Трамп ва 2018-ЖЧ билан боғлиқ саволлардан ташқари, ундан ўз қиёфадошини таниш-танимаслиги сўралди. “У менга нима учун керак?”, — ажабланди президент. Ўшанда мухбирлар президентга қиёфадошининг фотосуратини кўрсатишди. Путин, табассум қилганча, бир сўз айтмай, нари кетди. 

Владимир Путин катта матбуот-анжуманини 2001 йилдан буён ўтказиб келади. Ўтган йилги анжуман 3 соату 10 дақиқа давом этган. Бу вақт ичида Путин журналистлар томонидан берилган 53 та саволга жавоб қайтарган.

 

Янгиликлар лентаси
0