ТОШКЕНТ, 13 дек — Sputnik. Эгей денгизида “Сметливый” номли Россия қўриқчи кемаси, Туркия кемаси билан тўқнашувни олдини олиш учун, ўқ узишма мажбур бўлди. Ушбу ҳодиса мунособати билан Москвадаги Туркия элчихонаси ҳарбий атташеси зудлик билан Россия Мудофаа вазирлгига чақирилди.
“2015 йилнинг 13 декабрида, Эгей денгизидаги Лемнос оролидан 22 км узоқликда бўлган "Сметливый" Россия ҳарбий қўриқчи кемаси экипажи Туркия сейнери (қайиқчи кема) билан тўқнашувни олдини олди”, дейилган хабарда.
Мудофаа вазирлиги хабарига кўра, якшанба куни эрталаб, ҳарбий кема экипажи кемадан 1 км масофада Туркия кемасини кўрган. Ушбу кема, лангарда турган "Сметливый"га ўнг борти томон яқинлашиб кела бошлаган. "Сметливый" экипажининг кўплаб қилган радиомурожаатига, ракеталар ва семафорлар сигналига, турк кемаси жавоб бермаган.
Турк кемаси 600м масофага яқинлашганда, тўқнашувни олдини олиш учун, нотаниш кема йўналиши бўйича хавфсиз узоқликда ўқ узилган. Шундан кейин Турк кемаси дарҳол ўз йўналишини ўзгартирган. Турк кемаси Россия кемаси билан алоқага чиқмасдан, "Сметливый" ёнидан 540м масофада ўтиб кетган.
Эслатиб ўтамиз бу Туркия томонидан Россия ҳарбий кемаларига қарши уюштирилган биринчи фитна эмас. Бироз олдин Туркия ҳукумати Россиянинг "Цезарь Куников" ҳарбий кемасини Босфор бўғозидан ўтиш вақтида Монтрё халқаро конвенциясини бузганликда айблаган эди. Ўшанда Анкарадаги Россия элчиси Туркия ТИВга чақирилган эди.
Кейинроқ Россия ТИВ халқаро конвенциянинг айнан қайси бандларини бузганлига ҳақида сўраганда, Туркия томони ҳеч қандай далиллар келтира олмаган.