Сурия Иттифоқчилар томонидан ўз ҳарбийлари ўлдирилишига қарши норозилик билдирмоқда

© Sputnik / Дмитрий Астахов / Медиабанкка ўтишБМТ Хавфсизлик Кенгаши
БМТ Хавфсизлик Кенгаши - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сурия Ташқи ишлар вазирлиги мамлакат ҳарбийларининг иттифоқчилар томонидан ўлдирилишига қарши расмий норозилик нотасини йўллади.

ТОШКЕНТ, 7 дек — Sputnik. Сурия Ташқи ишлар вазирлиги БМТ Хавфсизлик Кенгашига АҚШ бошчилигидаги иттифоқчилар устидан норозилик нотасини йўллади. Иттифоқчилар томонидан мамлакат армияси объектлари зарба остига олиниши оқибатида тўрт нафар Сурия аскари ҳалок бўлган, 16 нафари жароҳатланган.

Хабарга кўра, Сурия АҚШ томонидан амалга оширилган ҳаракатини жуда салбий баҳоламоқда ва БМТ Хавфсизлик Кенгашидан тегишли чора кўришни илтимос қилмоқда.

Сурия Ташқи ишлар вазирлиги таъкидига кўра, якшанба куни кечқурун, иттифоқчиларга қарашли тўрт самолёт Сурия армияси объектларга тўққизта ракета йўналтирган. 

"Сурия АҚШ бошчилигидаги иттифоқчилар ҳатти-ҳаракатини жинояткорона тажовузкорлик ҳаракати, деб баҳолайди. Бу ҳаракатлар БМТ Низомига мақсадларига мутлақо зид. Шу боис, Хавфсизлик Кенгашидан бунга қарши чора кўрилишини сўраймиз. Бундай ҳолат бошқа такрорланмаслиги шарт” – дейилган йўлланган норозилик нотаси матнида.

Суриядаги аҳвол - Sputnik Ўзбекистон
Cурия Ҳаво Кучларининг тўрт нафар аскари иттифоқчилар авиазарбаси натижасида ҳалок бўлди

Мактубда келтирилишича, бу ҳужум, террорчиликка қарши курашда маълум қийинчиликларни келтириб чиқармоқда, ва бу ҳолат, АҚШ ушбу масалага жиддий ёндашмаётганини яна бир бор кўрсатиб бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ бошчилигидаги иттифоқчилар 2014 йилнинг сентябридан бошлаб Суриядаги ДАИШ позициялари бўйича авиаҳужумларни амалга ошириб келмоқда.  Авиаҳужумлар БМТ Хавфсизлик Кенгаши Низомига бўйсунмаган ҳолда амалга ошириб келинмоқда.

 

Янгиликлар лентаси
0