Cурия Ҳаво Кучларининг тўрт нафар аскари иттифоқчилар авиазарбаси натижасида ҳалок бўлди

© Sputnik / Андрей Стенин / Медиабанкка ўтишСуриядаги аҳвол
Суриядаги аҳвол - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Авиазарбалар Дайр-аз-Зор қишлоғида жойлашган Сурия армияси қурол-яроғ омборхонаси томон йўналтирилган.

ТОШКЕНТ, 7 дек — Sputnik. АҚШ бошчилигидаги Халқаро Иттифоқчилар коалицияси, Суриянинг шарқий қисмида жойлашган Дайр-аз-Зор қишлоғидагидаги Сурия армияси қурол-яроғ омборхонасига авиазарба уюштирди. Оқибатда, Сурия армиясининг тўрт нафар аскари ҳалок бўлди, яна 16 нафари жароҳат олди, 2 танкка жиддий зарар етказилди.

АҚШ бошчилигидаги Халқаро Иттифоқчилар коалицияси 2014 йил сентябр ойидан бошлаб Суриядаги ИД (ДАИШ) позицияларига зарба бериб келмоқда. Бу ҳаракатлар БМТ Хавфсизлик Кенгаши билан келишилмаган ҳолда амалга оширилаётганини таъкидлаш лозим. 2014 йил 30 сентябрдан бошлаб, Россия давлати Сурия президенти Башар Асад мурожаатига биноан ДАИШ ва “Жабхат ан-Нусра” объектлари бўйича авиазарбалар беришни бошлади.

Эслатиб ўтамиз, 2 декабрдан бошлаб Буюк Британия Ҳарбий-ҳаво кучлари ҳам, мамлакат парламенти рухсати билан, ИД (ДАИШ)га қарши ҳарбий операцияда қатнашмоқда. Буюк Британия АҚШ бошчилигидаги ХИК сафида зарбалар бермоқда. 

 

Янгиликлар лентаси
0