Шундай эrан, Россия қўл остида бўлган барча чоралар билан ўзини ҳимоя қилади: сиёсий, ҳарбий, махсус хизматлар ёрдамида ва разведка ёрдамида. Ўз-ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқи ҳар бир давлатга берилган, бу БМТ низомининг 51 бандида айтилган, деди Сергей Лавров.
“Синай ярим ороли устида содир бўлган террорчилик акти – бу Россия фуқароларига қилинган ҳужум, яъни Россия давлатига. Шундай эrан, Россия қўл остида бўлган барча чоралар ёрдамида ўзини ҳимоя қилади – ҳам сиёсий, ҳам арбий, махсус хизматлар ва разведка ёрдамида”, — деди Россия Ташқи Ишлар вазири.
Эслатиб ўтамиз, кеча Россия Федерал ХХ Александр Бортников А321 самолёти ҳалокатининг сабаби — террорчилик деб эълон қилганди.Россия президенти Владимир Путин ҳам "Ушбу қабиҳликни амалга оширган террорчиларни ер шарининг ҳар қандай нуқтасидан топамиз ва жазолаймиз", — деганди.
2015 йилнинг 31 октябрида Миср осмонида, Россиянинг Когалимавиа компаниясига қарашли А321 ҳаво кемаси қўлбола бомба ёрдамида портлатиб юборилди. Унинг бортида бўлган 224 кишининг барчаси ҳалок бўлди. Бу Россия ва Совет иттифоқи тарихида энг йирик авиация ҳалокати бўлди.