Россия А321 ҳалокатини - террорчилик ҳужуми деб тан олди

© Sputnik / Виктор Толочко / Медиабанкка ўтишAirbus A321 қурбонлари хотирасига қўйилган гуллар
Airbus A321 қурбонлари хотирасига қўйилган гуллар - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
ФХХ маълумотига кўра А321 самолети, қўлбола портловчи ускуна ёрдамида портлатилган.

ТОШКЕНТ, 17 ноя — Sputnik. А321 самолёти қўлбола бомба ёрдамида портлатиб юборилган, РИА Новости хабарига асосан.

Федерал Хавфсизлик хизмати раҳбари Бортниковнинг хабарига кўра, А321 самолёти қўлбола портловчи ускуна ёрдамида портлатиб юборилган. Портлаш кучи 1 кг  тротил эквивалентига тенг бўлган.

"Ушбу қабиҳликни амалга оширган террорчиларни ер шарининг ҳар қандай нуқтасидан топамиз ва жазолаймиз", деди Россия президенти Владимир Путин. 

"А321 самолётида Россияликларни ўлдириш — энг қонли жиноятлардан бири", — деди Путин.

2015 йилнинг 31 октябрида содир бўлган ушбу жиноят Совет иттифоқи ва Россия авиацияси тарихида энг катта талофат деб тан олинди. Шам эл-Шейхдан Санкт-Петербургга учаётган "Когалимавиа" компаниясига тегишли Airbus A321 самолёти ҳалокати натижасида 224 киши қурбон бўлди.

 

Янгиликлар лентаси
0