Ўзбекистон буғ-газ қурилмалари учун эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқаради

© Sputnik / Сергей Кузнецов / Медиабанкка ўтишИЭС
ИЭС - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
2020 йилга қадар Ўзбекистон электр таъминотчи корхоналарининг 85%и замонавийлаштирилади.

ТОШКЕНТ, 14 сен — Sputnik. Ўзбекистонда, яқин тўрт йил ичида буғ-газ қурилмалари учун эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқариш  лойҳасини амалга ошириш режалаштирилган, “Ўзбекэнерго” вакили хабарига кўра.

Буғ-газ қурилмалари учун айрим эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқаришни ўзлаштириш ҳақидаги топшириқ Республика президенти  томонидан берилди. Ушбу йўналишда стратегик партнер сифатида япониянинг Mitsubishi компанияси танланди.

“Бугунги кунда Навои, Тахиаташ, Толимаржон ва Тошкент электр станцияларида буғ-газ қурилмалари қурилмоқда. Шу билан бир қаторда, замонавий ускуналар  ёрдамида электр қувватини ошириш бўйича яна бир неча лойҳаларни амалга ошириш устида ишлаяпмиз”  - деди компания вакили.

Ҳозир Mitsubishi компанияси билан ҳамкорликнинг биринчи босқичи бошланди. Япония корхонаси Ўзбекистонга эҳтиёт қисмлар еткизиб беради ва Навоий ИЭСда қурилаётган қуввати 478 Мвтли буғ-газ қурилмаласини ишга тушириш борасида маслаҳат беради. Ушбу шартноманинг умумий нархи 20,7 млн долларни ташкил қилди.

“Япония давлат гранти эвазига Навоий ва Тошкентда замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган буғ-газ қурилмалари учун эксплуатация ва техник хизмат кўрсатиш маркази очиш режаси бор” – деди суҳбатдош.

Электр тармоғини таъмирлаш - Sputnik Ўзбекистон
Охирги 15 йил давомида Ўзбекистонда электр тармоқларининг узунлиги 38,2 минг кмга кўпайди.
Ўзбекистон электр энергетика тармоғини 2020 йилнинг охиригача замонавийлаштириш дастури амага оширилмоқда. Ушбу дастур доирасида қиймати 8,9 млрд бўлган 33дан ортиқ лойҳа амалга ошириш режалаштирилган.

Ушбу дастур доирасида Сирдарё ва Наманган ИЭС лари таркибида қувавати 450 Мвтли, Фарғона ИЭСида 57.7 МВтли буғ-газ қурилмаси қурилади. Тошкент ИЭС қуввати яна бир неча газ-турбина қурилмалари ёрдамида оширилади.

 

Янгиликлар лентаси
0