ТОШКЕНТ, 7 сен – Sputnik. Молдова бош вазири Валерий Стрелец намойишчилар вакиллари билан фақат президет Наколай Тимофти билан маслаҳатлашгандан кейин учрашиши мумкинлигини маълум қилди, Sputnik Молдова хабарига кўра.
Бундан олдин, Кишинев марказида юзлаб намойишчилар бош вазир, президент ва парламент спикери билан учрашувни кутаётганликларини маълум қилишганди.
“Биз улар билан, ўзимиз қарор қилган жойда учрашамиз. Уларнинг фикрича, биз аллақачон истеъфога чиққан ҳукуматмиз, шунинг учун биз бундай қилишга ҳақли. Бизнинг учрашув, фақат президент билан маслаҳатлашганимиздан кейин бўлиб ўтади. Аниғи шу-ки, учрашув майдонда эмас, керак бўлган жойда бўлиб ўтади”, — деди Стрелец.
Эслатиб ўтамиз, Кишинёвда якшанба куни норозилик намойишлари бошланди. Ушбу намойишда DA (Demnitate si adevar — Қадр-қиммат ва ҳақиқат) фуқаролар платформаси ва “Бизнинг уй – Молдова” (Қизил блок”) партия аъзолари ва тарафдорлари қатнашмоқда.
Ҳозирги пайтда Кишенев марказида юзлаб намойишчилар, “чодирлар шаҳарчаси” қуриб намойишни давом эттиришмоқда.