ТОШКЕНТ, 6 сен ─ Sputnik. Кишиневда евроинтеграция сиёсатига қарши кўп минг кишилик акция давом этмоқда. Намойишчилар, Молдова ҳукумати биноси олдида чодирлар тикиб, тўхтовсиз намойиш ўтказиш ниятида, деб хабар берди Sputnik Молдова.
Кишинёвда якшанба куни норозилик намойишлари бошланди. Ушбу намойишда DA (Demnitate si adevar — Қадр-қиммат ва ҳақиқат) фуқаролар платформаси ва “Бизнинг уй – Молдова” (Қизил блок”) партия аъзолари ва тарафдорлари қатнашмоқда.
Намойишда DA қатнашчилари томонидан қабул қилинган резолюция шартларига кўра, ҳозирги ҳукумат 2016 йил март ойигача муддатидан олдин парламент сайлови ташкил қилиб, эркин сайлов ўтказиш учун, барча тарафларга тенг шароит яратиши керак. Талаблар орасида президентни истеъфога чиқиши ва мамлакат раҳбарини эркин сайлов асосида танлаш шартлари ҳам бор.
Намойишчилар республика прокуратура ва суд тизимини ҳам танқид қилиб, мамлакат иқтисодининг ташвишли ҳолатда эканлигини ва бюджет маблағлари ҳукумат томонидан номақбул сарфланаётганини айтишмоқда.
ИИВ Олег Баланнинг сўзларига қараганда, Кишиневдаги норозилик намойишида 40 минг одам қатнашган. Намойиш ташкилотчилари айтишига қараганда, республика кўплаб туманларидан 100 мингга яқин одам келган.
Намойиш аъзолари мамлакат президенти ва бош вазири билан учрашув талаб қилишмоқда. Намойишчиларнинг бош вазир билан якшанба куни бўлиб ўтган учрашувида, улар вазирга намойишни муддатсиз равишда чўзиш наятида эканликларини айтишди.
Намойишчилар, иғвогарлик хавфидан қўрқиб, бош вазир билан иккинчи учрашувдан бош тортишди.
Давлат аграр сиёсатидан норози бўлган, бир қатор фермер ташкилотлари аъзолари ҳам Кишиневдаги норозилик намойишчиларига қўшилганликларини эълон қилдилар.
Шу йилнинг май ва июн ойларида DA ҳаракати Кишиневнинг марказида бир қатор намойишлар ўтказди. Ўшанда улар коррупцияга қарши кураш ва ҳукумат истеъфосини талаб қилган эдилар. Зиддиятчиларнинг ажралиб турдиган томони шунда-ки, улар орасида маълум йўлбошчи йўқ. Уларнинг фикрича, ҳукумат олгархларга хизмат қилмоқда ва евроинтеграцияга жараёнига тақлид қилмоқдалар.