ТОШКЕНТ, 1 май — Sputnik. Самарқанд шаҳрида 1 майдан жамоат транспортида нақд пул орқали тўловдан тўлиқ воз кечилди.
Энди автобус, электробус ва трамвайларда йўлкира фақат банк картаси, АТТО транспорт картаси, илова ҳамда QR-кодли чипта орқали тўланади.
Қабул қилинган қарорга кўра, 1 майдан йўлкира ҳақи қуйидагича белгиланган:
нақд пул (QR-кодли чипта) орқали тўланганда – 4 000 сўм;
транспорт ёки банк картаси орқали тўланганда – 2 000 сўм.
Sputnik мухбирининг хабар беришича, бугун электробус ҳайдовчилари вақтинчалик истисно тариқасида йўлкирани банк картаси ёки QR-код орқали тўлаш имкони бўлмаган йўловчиларни бепул ташимоқда.