Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Россия ҳарбийлари Харьков вилоятидаги Покаляноени озод қилди

“Шимол” жангчилари навбатдаги аҳоли пунктини назоратга олишга муваффақ бўлишди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 1май — Sputnik. Россия қўшинлари Харьков вилоятидаги Покаляное аҳоли пунктини озод қилди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар берди.
Қишлоқ “Шимол” қўшинлари гуруҳи бўлинмаларининг фаол ва қатъий хатти-ҳаракатлари натижасида назоратга олинган.
Шу ҳафта давомида “Шимол” жангчилари Харьков вилоятидаги Бочково ва Землянка ҳамда Суми вилоятидаги Корчаковка, Новодмитровка ва Таратутинони назоратга олиш эришди.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия армияси икки қишлоқни назоратга олди: уларнинг бири УҚК мудофаа тизимига кирган