Ўзбекистон ва ЕОИИ

Арманистон ЕОИИ ва Индонезия ўртасидаги ЭСБни ратификация қилишни маъқуллади

ЕОИИ мамлакатлари ўтган йил охирида Индонезия билан эркин савдо тўғрисида битим имзолаган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 1 май — Sputnik. Арманистон ҳукумати Евроосиё иқтисодий Иттифоқи (ЕОИИ) ва Индонезия ўртасидаги эркин савдо тўғрисидаги битимни (ЭСБ) маъқуллади.
Ҳужжат республика парламентига ратификация қилиш учун юборилган. Шартнома товарларнинг катта қисми учун божхона тўловларини нолга тушириш ёки камайтиришни ўз ичига олади.
“Битим Индонезия бозорида ЕОИИга аъзо давлатлар товарларининг рақобатбардошлигини сезиларли даражада ошириши, шу билан Индонезияга товарлар экспортини ошириши ва савдоғиқтисодий ҳамкорликни кучайтириши кутилмоқда", дейилади ҳужжат матнида.
2025 йил 21 декабрда Санкт-Петербургда ЕОИИ мамлакатлари Индонезия билан эркин савдо тўғрисида битим имзолади.
Евроосиё иқтисодий комиссияси савдо вазири Андрей Слепнёв божларнинг мутлақ пасайиши ЕОИИнинг Индонезия билан тахминан 3 миллиард долларлик савдосига таъсир қилишини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, битим кучга киргандан кейинги уч-беш йил ичида мамлакатлар ўртасидаги товар айирбошлаш икки баравар кўпайиши керак.
Слепнёв Индонезияга қишлоқ хўжалиги ва саноат гуруҳлари товарлари бўйича етказиб бериш сезиларли даражада ўсишини тахмин қилди. Унинг сўзларига кўра, янги савдо режими доирасида Индонезия томони товар номенклатурасининг 90 фоизига нисбатан имтиёзли кириш ҳуқуқини беради.
ЕОИИ

Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) - 2015 йил 1 январдан фаолият юритиб келаётган халқаро иқтисодий бирлашма. Иттифоққа ҳозир Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзодир. Ўзбекистон 2020 йилда ЕОИИда кузатувчи мақомини олди. Молдова, Куба, Эрон ҳам кузатувчи мақомига эга.

Ўзбекистон ва ЕОИИ
Ўзбекистон ЕОИИ Ягона божхона транзити тизимига қўшилишга тайёрланмоқда