ТОШКЕНТ, 30 апр — Sputnik. Тошкентда Бунёдкор шоҳкўчаси ва Чўпон ота кўчалари кесишмасидаги йўл ўтказгичда ҳаракат вақтинча чекланади. Бу ҳақда Тошкент шаҳрида Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази хабар берди.
Маълум қилинишича, кўприк устидаги 250 метрлик қисмда қурилиш-монтаж ишлари олиб борилади.
Частичное ограничение движения по одной полосе на проспекте Бунёдкор
© ЦОДД г.Ташкента
Шу сабабли ҳаракат биринчи йўлакда қисман тўхтатилади.
• чеклов 30 апрель соат 08:30 дан бошланади;
• ишлар 16 май соат 17:00 гача давом этади;
• йўл бутунлай ёпилмайди;
• фақат битта ҳаракат йўлагида чеклов бўлади;
• ушбу ҳудудда транспорт оқими секинлашиши мумкин.
• ишлар 16 май соат 17:00 гача давом этади;
• йўл бутунлай ёпилмайди;
• фақат битта ҳаракат йўлагида чеклов бўлади;
• ушбу ҳудудда транспорт оқими секинлашиши мумкин.
Ҳайдовчилардан ўрнатилган йўл белгиларига риоя қилиш сўралди.