ТОШКЕНТ, 27 апр — Sputnik. Тошкентда синхрон сузиш бўйича анъанавий “Сув париси” халқаро турнири ўтказилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
“Олимпия шаҳарчаси”да ташкил этилаётган мусобақанинг очилиш маросимида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари, World Aquatics бюроси аъзоси Шаҳноза Мирзиёева, Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси ҳамда Uzbekistan Aquatics федерацияси раиси Қудратилла Рафиков, спорт вазири Адҳам Икрамов, Миллий олимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Отабек Умаров иштирок этди.
В Ташкенте стартовал международный турнир по синхронному плаванию "Сув париси"
© Пресс-служба НОК
Бу йилги беллашувларда Ўзбекистон, Россия, Қозоғистон ва Беларусдан 180 нафар спортчи турли ёш тоифаларида ғолиблик учун кураш олиб бормоқда.
26 апрель куни мусобақада дастлабки ғолиб ва совриндорлар аниқланди. Беллашувлар бугун ўз якунига етади.