ТОШКЕНТ, 27 апр — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига ташрифини Қўқон шаҳридаги “Янги Ўзбекистон” массивида олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишишдан бошлади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Лойиҳа учун жами 1 триллион 850 миллиард сўм маблағ йўналтирилган. Ҳудуд 25 минг нафар аҳоли яшашига мўлжалланган бўлиб, бу ерда 84 та кўп қаватли уй, мактаблар, боғчалар, олий ўқув юрти, бизнес ва савдо марказлари ҳамда дам олиш масканлари қурилиши режалаштирилган.
Президент Шавкат Мирзиёев прибыл в Ферганскую область с рабочей поездкой.
© Пресс-служба президента Узбекистана
Ҳозиргача лойиҳанинг биринчи босқичи якунланиб, 4 минг 394 та хонадондан иборат 56 та ўн қаватли уй фойдаланишга топширилди. Тайёр таъмирли хонадонлар аҳолига 35 фоизлик бошланғич тўлов, йиллик 16 фоиз ставка ва 20 йиллик муддат асосида берилмоқда.
Шу ернинг ўзида президент “Янги Ўзбекистон” массивининг иккинчи босқичи ҳамда Қўқон шаҳрини ривожлантириш бўйича тақдимот билан ҳам танишди.
Кейин Мирзиёев жамоатчилик вакиллари билан Фарғона водийсида янги йўлга қўйилган Қўқон, Наманган, Андижон ва Марғилон шаҳарларини боғловчи электропоездда Марғилон шаҳрига келди.
324 километрлик темир йўл ҳалқаси водий вилоятларини ўзаро яқинлаштириб, аҳоли, тадбиркорлар ва сайёҳлар учун янги имкониятлар яратиши таъкидланди.
Президент Шавкат Мирзиёев прибыл в Ферганскую область с рабочей поездкой.
© Пресс-служба президента Узбекистана
Янги поезд Тошкент йўловчи вагонларни қуриш ва таъмирлаш заводида ишлаб чиқарилган. У олти вагондан иборат бўлиб, 586 ўринга эга ва соатига 120 километргача тезликда ҳаракатлана олади.
Чипта нархи 15 минг сўм этиб белгиланган. Поезд кунига 1,5 минг, йилига қарийб 600 минг нафар йўловчига хизмат кўрсатиши кутилмоқда. Янги темир йўл ҳалқаси Фарғона водийсининг туризм салоҳиятини ошириши ҳам айтилди.