https://sputniknews.uz/20260427/mirziyoev-fergana-massiv-elektropoezd-tanishuv-57175381.html
Мирзиёев Фарғонада янги массив ва водий шаҳарларини боғловчи электропоезд билан танишди
Мирзиёев Фарғонада янги массив ва водий шаҳарларини боғловчи электропоезд билан танишди
Sputnik Ўзбекистон
Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига ташрифи давомида Қўқондаги “Янги Ўзбекистон” массиви ва Қўқон, Наманган, Андижон ҳамда Марғилонни боғловчи янги электропоезд билан танишди.
2026-04-27T14:46+0500
2026-04-27T14:46+0500
2026-04-27T14:51+0500
ташриф
фарғона вилояти
жамият
шавкат мирзиёев
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/04/1b/57174891_0:99:1900:1168_1920x0_80_0_0_7f39653776fa55ba2210cf2075d925aa.jpg
ТОШКЕНТ, 27 апр — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига ташрифини Қўқон шаҳридаги “Янги Ўзбекистон” массивида олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишишдан бошлади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.Лойиҳа учун жами 1 триллион 850 миллиард сўм маблағ йўналтирилган. Ҳудуд 25 минг нафар аҳоли яшашига мўлжалланган бўлиб, бу ерда 84 та кўп қаватли уй, мактаблар, боғчалар, олий ўқув юрти, бизнес ва савдо марказлари ҳамда дам олиш масканлари қурилиши режалаштирилган.Шу ернинг ўзида президент “Янги Ўзбекистон” массивининг иккинчи босқичи ҳамда Қўқон шаҳрини ривожлантириш бўйича тақдимот билан ҳам танишди.Кейин Мирзиёев жамоатчилик вакиллари билан Фарғона водийсида янги йўлга қўйилган Қўқон, Наманган, Андижон ва Марғилон шаҳарларини боғловчи электропоездда Марғилон шаҳрига келди.Янги поезд Тошкент йўловчи вагонларни қуриш ва таъмирлаш заводида ишлаб чиқарилган. У олти вагондан иборат бўлиб, 586 ўринга эга ва соатига 120 километргача тезликда ҳаракатлана олади.Чипта нархи 15 минг сўм этиб белгиланган. Поезд кунига 1,5 минг, йилига қарийб 600 минг нафар йўловчига хизмат кўрсатиши кутилмоқда. Янги темир йўл ҳалқаси Фарғона водийсининг туризм салоҳиятини ошириши ҳам айтилди.
https://sputniknews.uz/20260319/mirziyoev-imom-buxoriy-majmua-tanishish-56391911.html
фарғона вилояти
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/04/1b/57174891_106:0:1794:1266_1920x0_80_0_0_0b63cd0791933e504cfe07e3018cbb27.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ташриф, фарғона вилояти, жамият, шавкат мирзиёев
ташриф, фарғона вилояти, жамият, шавкат мирзиёев
Мирзиёев Фарғонада янги массив ва водий шаҳарларини боғловчи электропоезд билан танишди
14:46 27.04.2026 (янгиланди: 14:51 27.04.2026) Президентнинг Фарғона вилоятига икки кунлик ташрифи бошланди.
ТОШКЕНТ, 27 апр — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига ташрифини Қўқон шаҳридаги “Янги Ўзбекистон” массивида олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишишдан бошлади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати
хабар берди.
Лойиҳа учун жами 1 триллион 850 миллиард сўм маблағ йўналтирилган. Ҳудуд 25 минг нафар аҳоли яшашига мўлжалланган бўлиб, бу ерда 84 та кўп қаватли уй, мактаблар, боғчалар, олий ўқув юрти, бизнес ва савдо марказлари ҳамда дам олиш масканлари қурилиши режалаштирилган.
Ҳозиргача лойиҳанинг биринчи босқичи якунланиб, 4 минг 394 та хонадондан иборат 56 та ўн қаватли уй фойдаланишга топширилди. Тайёр таъмирли хонадонлар аҳолига 35 фоизлик бошланғич тўлов, йиллик 16 фоиз ставка ва 20 йиллик муддат асосида берилмоқда.
Шу ернинг ўзида президент “Янги Ўзбекистон” массивининг иккинчи босқичи ҳамда Қўқон шаҳрини ривожлантириш бўйича тақдимот билан ҳам танишди.
Кейин Мирзиёев жамоатчилик вакиллари билан Фарғона водийсида янги йўлга қўйилган Қўқон, Наманган, Андижон ва Марғилон шаҳарларини боғловчи электропоездда Марғилон шаҳрига
келди.
324 километрлик темир йўл ҳалқаси водий вилоятларини ўзаро яқинлаштириб, аҳоли, тадбиркорлар ва сайёҳлар учун янги имкониятлар яратиши таъкидланди.
Янги поезд Тошкент йўловчи вагонларни қуриш ва таъмирлаш заводида ишлаб чиқарилган. У олти вагондан иборат бўлиб, 586 ўринга эга ва соатига 120 километргача тезликда ҳаракатлана олади.
Чипта нархи 15 минг сўм этиб белгиланган. Поезд кунига 1,5 минг, йилига қарийб 600 минг нафар йўловчига хизмат кўрсатиши кутилмоқда. Янги темир йўл ҳалқаси Фарғона водийсининг туризм салоҳиятини ошириши ҳам айтилди.