ТОШКЕНТ, 25 апр — Sputnik. Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси 2026 йилнинг январь–март ойларида истеъмолчилардан келиб тушган арзлар таҳлилини эълон қилди.
Унга кўра мурожаатлар асосий қисми қуйидаги соҳаларга оид:
29,3 % — коммунал хизматлар,
29,3 % — савдо соҳаси,
8,6 % — газ таъминоти,
5,3 % — электр таъминоти,
4,6% — хизмат кўрсатиш,
3,7 % — сув таъминоти.
Бундан ташқари, алоқа ва интернет хизматлари (1,9%), транспорт (1,9 %) ҳамда соғлиқни сақлаш (1,6 %) соҳалари бўйича ҳам мурожаатлар қайд этилган. Қолган 14 фоиз мурожаатлар бошқа турли соҳаларга тегишли.
Маълум бўлишича, ушбу давр мобайнида фуқаролардан жами 4 146 та мурожаат келиб тушган ва уларнинг 3 962 таси (95,6%) ижобий ҳал этилди, дейилади ҳисоботда.
Кўрилган чоралар натижасида истеъмолчилар фойдасига 27,3 миллиард сўмдан ортиқ маблағ қайта ҳисоб-китоб қилиниб ундирилган.
Шунингдек, истеъмолчилар манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида 86 та мурожаат асосида суд органларига даъво аризалари киритилган.
Шунингдек, истеъмолчилар манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида 86 та мурожаат асосида суд органларига даъво аризалари киритилган.