Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Россия ҳафта давомида Украинага олтита гуруҳли зарба берди

Запорожье вилоятида ТОС-1А "Солнтсепёк" УҚКнинг бетон истеҳкомлар тармоғи, ер ости алоқа линиялари ва қўмондонлик пунктларини йўқ қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 24 апр — Sputnik. Россия Қуролли кучлари 18 апрелдан 24 апрелгача Украинанинг террористик ҳужумларига жавобан олтита гуруҳли зарбалар берди.
Узоқ масофали аниқ нишонга олувчи қуроллар ёрдамида берилган зарбалар Украина ҳарбий-саноат комплекси объектлари, УҚК ёқилғи, энергетика, транспорт ва порт инфратузилмаси, ҳарбий аэродромлар, ️дронларини йиғиш, сақлаш ва учириш жойларига йўналтирилди.

Ўтган ҳафта давомида "Шимол" кучлар гуруҳи Харков вилоятидаги Ветеринарне қишлоғи устидан назорат ўрнатди, "Марказ" кучлари эса ДХРдаги Гришино қишлоғини озод қилди.
24 апрель куни 193 нафар россиялик ҳарбий хизматчи режим назоратидаги ҳудуддан қайтарилди. Бунинг эвазига Украина Қуролли Кучларининг 193 нафар ҳарбий асирлари Украинага топширилди.
"Шимол" кучлар гуруҳи масъулияти ҳудудида душман жами 1300 дан ортиқ ҳарбий хизматчисини, саккизта зирҳли жанговар машинани, 96 та транспорт воситасини, саккизта дала артиллерия тўпини, 13 та электрон ва батареяларга қарши жанговар станцияни, шунингдек, 71 та ўқ-дори, ёқилғи ва таъминот омборини йўқотди.
"Ғарб" кучлар бўлинмалари душманнинг 1410 дан ортиқ ҳарбий хизматчиси, 18 та зирҳли жанговар машинаси, 111 та транспорт воситасини, 20 та дала артиллерия қуроллари, учта электрон кураш радарларини ва 17 та ўқ-дори омборини йўқ қилди.
"Жануб" кучлар гуруҳи эса УҚКнинг 1290 дан ортиқ ҳарбий хизматчиси, 20 та зирҳли жанговар техникаси, 92 та транспорти, 18 та дала артиллериясини йўқ қилди. Шунингдек 13та электрон кураш станциялари, 55 та ўқ-дори, ёқилғи ва таъминот омборлари йўқ қилинди.
"Марказ" гуруҳи кучлари душманнинг 2295 дан ортиқ ҳарбий хизматчиси, 29 та зирҳли жанговар техникаси ва 39 та автомобилни йўқ қилди. 13 тадала артиллерия қурилмаси йўқ қилинди.
"Шарқ" кучлар гуруҳи УҚКнинг 1605 дан ортиқ ҳарбий хизматчиси, 12 та зирҳли жанговар техникаси, 37 та машина ва учта артиллерия қуролини йўқ қилди. 8та таъминот омбори ҳам йўқ қилинди.
"Днепр" кучлар гуруҳи бўлинмалари душманнинг жами 325 нафар ҳарбий хизматчиси, 4та зирҳли жанговар машинаси, 119 та автомобили ва бешта дала артиллерия қуролларини йўқ қилган. Шунингдек 16та электрон кураш станциялари ва 10та ўқ-дори ва таъминот омборлари йўқ қилинди.
Россия зарба берувчи дронлари, ракета кучлари ва артиллерияси ҳафта давомида АҚШда ишлаб чиқарилган иккита HIMARS ракета тизимининг учириш мосламасини, Хорватияда ишлаб чиқарилган бешта "Ураган", "Град" ва РАК-СА-12 ракета тизими жанговар машинасини ва учта транспорт ва юклаш машинасини йўқ қилди.
Россия Ҳаво мудофаа кучлари томонидан 50 та бошқариладиган ҳаво бомбаси, саккизта АҚШда ишлаб чиқарилган HIMARS ракеталари, битта "Нептун" ракетаси ва 2464 та узоы масофали учувчисиз учиш аппаратларини уриб туширди.
Махсус ҳарбий операция бошланганидан бери Украинанинг 671 та самолёти, 284 та вертолёти, 137 266 та учувчисиз учиш аппарати, 656 та зенит-ракета тизимлари, 29 035 та танк ва бошқа зирҳли жанговар транспорт воситалари, 1709 та реактив тизими жанговар машиналари, 34 594 та дала артиллерия қуролларива миномётлари, 60 079 та махсус ҳарбий транспорт воситаларини йўқ қилинди.