ФХХ террорчилик ҳужуми тайёрлаган етти нафар неофашистларни ҳибсга олди

Террорчилар "Роскомнадзор" раҳбарияти автомобилни портлатишга тайёрланган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 24 апр — Sputnik. Россия Федерал хавфсизлик хизмати "Роскомнадзор" раҳбариятига қарши террористик ҳужум тайёрлашда иштирок этган 7 нафар "ўнг қанот" ва неофашистик мафкура тарафдорларини ҳибсга олди.
"Москва, Уфа, Новосибирск ва Ярославл шаҳарларида ўтказилган операциялар натижасида Украина махсус хизматлари томонидан Телеграм мессенжери орқали ёлланган етти нафар ўнг қанот ва неофашистик мафкура тарафдорлари ҳибсга олинди", - дейилади баёнотда.
ФСБ Жамоатчилик билан алоқалар маркази хабар беришича, Роскомнадзор раҳбарияти ва ходимларига қарши жиноятларнинг айбдорлари чет элдан мувофиқлаштирилган ёш руслар, жумладан, вояга етмаганлардир.
Украина махсус хизматлари Россияда амалга оширилаётган ахборот хавфсизлиги чораларини, жумладан, Телеграмни блокировка қилишни бузишга фаол ҳаракат қилмоқда. Улар ушбу мессенжердан саботаж, террористик, экстремистик ва кибер-фирибгарлик жиноятлари учун фойдаланадилар.
Эслатиб ўтамиз, "Роскомнадзор" Россия ҳуқуқни сақлаш органларининг қонуний талабларини бажармагани, кўплаб фирибгарлик шантаж ва бошқа ноқонуний фаолиятларда фойдаланилаётгани учун Россия ҳудудида Телеграм мессенжери фаолиятини чеклашга қарор қилган эди. 1 апрелдан бошлаб мессенжер фаолияти Россия ҳудудида тўхтатилган.