Ўзбекистон хорижда MAX мессенжеридан фойдаланиш бўйича етакчи бўлди

MAX матбуот хизмати маълум қилишича, хорижий фойдаланувчилар орасида Ўзбекистон биринчи ўринни эгаллади. Кучли бешликка эса Беларусь, Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистон ҳам кирди
Sputnik
ТОШКЕНТ, 22 апр — Sputnik. Хорижий мамлакатларда Россиянинг “MAX” онлайн платформасидан фойдаланиш бўйича Ўзбекистон етакчи бўлди. Кучли бешликка, шунингдек, Беларусь, Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистон ҳам кирди, деб хабар қилди платформа матбуот хизмати.
Компания маълумотига кўра, миллий мессенжерда жами 7 миллиондан ортиқ хорижий фойдаланувчи мавжуд. Ҳозирда унда 40 та давлат фуқаролари рўйхатдан ўтиши мумкин.
Қайд этилишича, ўтган йил ноябрь ойида МДҲ мамлакатлари аҳолиси, 2026 йил март ойида эса Осиё, Африка, Яқин Шарқ ва Лотин Америкаси давлатлари фойдаланувчилари учун “Макс”да қўнғироқ қилиш ва хабар юбориш имконияти пайдо бўлган.
Апрель ойи бошида иловада 110 миллион киши рўйхатдан ўтган, мессенжернинг кунлик аудиторияси эса 80 миллион фойдаланувчидан ошган.
Россиянинг MAX миллий мессенжери фойдаланувчилари сони 100 млн кишидан ошди