Тошкентда “Георгий тасмаси”ни тарқатиш бошланди

Тошкентда 22 апрелдан 9 майгача “Георгий тасмаси” акцияси доирасида Россотрудничествонинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси — Рус уйида ленталар бериб борилмоқда
Sputnik
ТОШКЕНТ, 22 апр — Sputnik. Ўзбекистонда Хотира ва Қадрлаш куни ҳамда Ғалаба куни арафасида “Георгий тасмаси” халқаро акцияси бошланди. Бу ҳақда Россотрудничествонинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси Telegram каналида маълум қилди.
Маълум қилинишича, 22 апрелдан 9 майгача Тошкент шаҳридаги Юнус Ражабий кўчаси, 63-уйда жойлашган Рус уйида фуқаролар шахсий фойдаланиш учун георгий лентасини олишлари мумкин.
Ленталар ҳар куни соат 9:00 дан 19:00 гача тарқатилади.
Ташкилотлар учун ҳам ленталар ажратилиши мумкин. Бунинг учун, агар сўралаётган ленталар сони 20 тадан ортиқ бўлса, олдиндан Россотрудничество ваколатхонасининг uzbekistan@rs.gov.ru электрон почтасига мурожаат қилиш сўралган.
Маълумот учун телефон рақами: 71 256 03 75.
Ташкилотчиларнинг таъкидлашича, “Георгий тасмаси” акцияси 2005 йилдан бери ўтказиб келинади, унинг шиори — “Георгий тасмаси. Мен эслайман! Мен фахрланаман”. Акция давомида миллионлаб одамлар фахрийлар жасоратига ҳурмат ва миннатдорчилик ифодаси сифатида қора-тўқ сариқ тасма тақишади.
Улуғ Ватан урушидаги Ғалабанинг 80 йиллиги
“Георгий тасмаси” акцияси: тасма Россия ва хориждаги 8 мингдан ошиқ жойда тарқатилади