Ўзбекистон ва ЕОИИ

Барсегян: Ўзбекистон ва ЕОИИ иқтисодиётлари бир-бирини тўлдириб туради

ЕИК вазири Гоар Барсегянга кўра, Ўзбекистон ва ЕОИИ давлатлари иқтисодиётлари бир-бирини тўлдириб туради, шу боис саноат ва агросаноат соҳаларидаги ҳамкорликни янада кучайтириш зарур.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 21 апр — Sputnik. Ўзбекистон кузатувчи давлат сифатида ЕОИИ жараёнларига фаол жалб қилинган ва томонлар иқтисодиётлари бир-бирини тўлдириб туради. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мультимедиа матбуот марказида ЕИК саноат ва агросаноат комплекси вазири Гоар Барсегян маълум қилди.
Унинг айтишича, бу қишлоқ хўжалиги, машинасозлик, енгил саноат ҳамда фармацевтика каби соҳаларда ҳамкорликни кенгайтириш учун асос яратади.
Унинг сўзларига кўра, тез ўзгараётган дунёда ЕОИИ доирасидаги “бешлик” ҳам замонавий чақириқларга жавоб бериши керак. Барсегян саноат ва агросаноат мажмуасини ривожлантириш кўплаб мураккаб масалаларга ечим топишга ёрдам беришини таъкидлади.
У Ўзбекистон кузатувчи давлат сифатида ушбу жараёнга жуда фаол жалб қилинганини қайд этди. Барсегяннинг айтишича, томонлар қишлоқ хўжалиги, темирйўл машинасозлиги, енгил саноат, фармацевтика ва заргарлик соҳаларида ҳамкорликни ривожлантирмоқда.
Шунингдек, у Ўзбекистон ва ЕОИИга аъзо давлатлар ўртасидаги қўшма корхоналар умумий сони қарийб 5 мингтага, саноат соҳасидаги кооперацион ўзаро етказиб бериш ҳажми эса қарийб 8 миллиард долларга етганини айтди. Унинг фикрича, бу рақамлар мустаҳкам иқтисодий алоқалардан далолат беради.
Барсегяннинг таъкидлашича, Ўзбекистоннинг ЕОИИга аъзо ҳар бир давлат билан муваффақиятли ҳамкорлик мисоллари бор. Хусусан, Россия билан қарийб 3 мингта қўшма корхона фаолият юритмоқда.
Қозоғистон билан машинасозлик ва қурилиш хизматлари соҳасида, Беларусь билан “Амкодор” ва Минск трактор заводи иштирокида, Қирғизистон билан ҳам қўшма корхоналар йўлга қўйилган.
У, шунингдек, озиқ-овқат хавфсизлиги ва агросаноат мажмуасини ривожлантириш ҳам Ўзбекистон, ҳам иттифоқ давлатлари учун устувор вазифа бўлиб қолаётганини айтди.
Баътафсил - Sputnik Ўзбекистон видеосида.
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Барсегян Ўзбекистоннинг ЕОИИ давлатлари билан қўшма корхоналари 5 мингтага етганини айтди