ТОШКЕНТ, 21 апр — Sputnik. Россия Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи армия генерали Валерий Герасимов “Жанубий” қўшинлар гуруҳи бўлинмалари фаолиятини текширди. У қўмондонлар маърузаларини тинглади ҳамда бир қатор асосий баёнотларни айтди, деб хабар қилди Россия Мудофаа вазирлиги.
Генерал Герасимов баёнотларига кўра:
— Луганск Халқ Республикаси ҳудуди тўлиқ эгалланган, ҳужум ҳаракатлари эса турли йўналишларда давом этмоқда.
— Март–апрель ойларида Россия қўшинлари 34 та аҳоли пункти ва қарийб 700 кв.километр ҳудудни, йил бошидан бери эса 80 та аҳоли пункти ва 1700 кв.километрдан ортиқ ҳудудни назоратга олганини билдирди.
— Март–апрель ойларида Россия қўшинлари 34 та аҳоли пункти ва қарийб 700 кв.километр ҳудудни, йил бошидан бери эса 80 та аҳоли пункти ва 1700 кв.километрдан ортиқ ҳудудни назоратга олганини билдирди.
— “Жанубий” гуруҳ Славянск, Краматорск ва Константиновка йўналишларида ҳужум ҳаракатларини давом эттирмоқда. Россия томони Кривой Лука, Новодмитровка, Илиновка ва Дибров ҳудудларида жанглар кетаётганини маълум қилди.
— “Шимол” гуруҳ Суми ва Харков вилоятлари ҳудудида “хавфсизлик минтақаси” яратишни давом эттираётганини билдирди. Россия томони март ойида 15 та аҳоли пункти назоратга олингани, апрельда эса Волчанск Хутори ва Зибино эгалланганини айтмоқда.
— “Ғарб” гуруҳ Купянск-Узловойдан жанубдаги ҳудудда ҳаракатлар олиб бораётганини маълум қилди. Боровая, Святогорск, Студенок ва Старая Караван атрофида жанглар давом этаётгани айтилди.
— Краснолиман йўналиши энг фаол участкалардан бири сифатида тилга олинди. Россия томони шаҳарнинг қарийб 70 фоизи ўз назорати остида эканини билдирди.
— “Марказ” гуруҳ Днепропетровск вилояти томонда “хавфсизлик минтақаси” яратиш ва Новопавловка учун жангларни давом эттираётганини маълум қилди. Шунингдек, Доброполе йўналишида илгарилаш, Гришино ва Павловка эгаллангани, Янги Донбассда тозалаш ишлари якунланаётгани айтилди.
— “Шарқ” гуруҳ Запорожье вилоятининг шарқий қисмида ғарбга силжиётганини билдирди. Россия томони Бойково ва Луговское эгалланганини, Воздвиженка, Верхняя Терса ва Комсомольский атрофида жанглар давом этаётганини маълум қилди.
— “Днепр” гуруҳ ҳам Запорожье йўналишида ҳужум ҳаракатларини олиб бораётганини, Веселянка эгалланганини, Орехов ва Запорожетсда жанглар кетаётганини маълум қилди.
- Украина қўшинлари февраль–март ойларида 170 дан ортиқ қарши ҳужум уюштирган, аммо мақсадига эриша олмаган.
- УҚК қўмондонлиги ўз муваффақиятсизлигини яширишга уриниб, ахборот кампаниясини ўтказмоқда, унинг доирасида гўёки 480 кв. километр ҳудуд қайтарилганини эълон қилмоқда.