ТОШКЕНТ, 19 апр — Sputnik. Беларусь, Қирғизистон ва Россия ЕОИИ ташқи чегарасида транспорт назорати бўйича ягона ахборот маконини яратди. Бу ҳақда Евроосиё иқтисодий комиссияси хабар берди.
Қайд этилишича, Қирғизистон миллий сегментни такомиллаштириб, 46-сонли “Евроосиё иқтисодий иттифоқининг ташқи чегарасида транспорт (автомобиль) назоратини ахборот билан таъминлаш” умумий жараёни доирасида Беларусь ва Россия билан ахборот ҳамкорлигини йўлга қўйишни якунлади.
ЕЭК маълумотига кўра, мазкур механизм юк автотранспорти ЕОИИ ҳудудига кирганда миллий ваколатли органларга транспорт назорати натижаларига тезкор кириш имконини беради. Бу эса ташиш хавфсизлигини ошириш ва назорат тартиб-қоидалари сонини минималлаштиришга хизмат қилиши кутилмоқда.
Ҳозирча Беларусь, Қирғизистон ва Россия ўртасида саноат контурида тўлиқ ахборот алмашинуви йўлга қўйилган. 17 апрель ҳолатига кўра, 46-умумий жараён доирасида транспорт назорати натижалари, жумладан йиғимлар, жарималар ва қоидабузарликларни бартараф этиш ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олган 196 мингдан ортиқ транзакция амалга оширилган. Қозоғистоннинг тизимга қўшилиши 2026 йилнинг учинчи чорагига режалаштирилган